Етти опа-сингиллар ота-оналарининг кўмаги ва далдаси сабаб бунга эришдилар.
Улардан уч нафари ўтган ҳафта Мисрда ўтказилган 30-халқаро Қуръони карим мусобақасининг «Қуръон оиласи» номинациясида бош совринни қўлга киритди.
Қориялар уларнинг оиласи халқаро Қуръон мусобақасида олий унвонни қўлга киритганидан жуда хурсанд эканини баён этди.
Қуръон ҳофизалари, шунингдек, халқаро Қуръон тадбирини уюштиргани учун мамлакатнинг Авқоф вазирлигига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.
Мисрнинг 30-халқаро Қуръон мусобақаси 23-26 декабрь кунлари мамлакатнинг янги маъмурий пойтахти Масжид Мисрнинг «Дар-ул-Қуръон» марказида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Сергели туман ҳокимлиги ҳамда Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида Сергели туманидаги 104-мактабда "Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби Устоз Раҳимберди домла Раҳмонов иштирокида "Қипчоқ" ва "Саховат" МФЙда истиқомат қилувчи ота-оналар ва аҳоли вакиллари билан маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида жаҳолатнинг жамият ривожига етказадиган салбий оқибатлари, илм-маърифатнинг эса инсон ҳаёти ва жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилди. Ислом динининг асл инсонпарварлик тамойиллари, илм ва адолатга чақирувчи моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ота-онага ҳурмат ва уларга хизмат қилишнинг фазилати, фарзанд тарбиясидаги маърифат ва Ватанга садоқат руҳини шакллантиришнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Тадбир сўнгида аҳоли томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.
t.me/marifiymarkaz