Бугун, 19 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар муфтийларининг III-йиғилиши бошланиши аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Монголия муфтийси Ботир Ҳазрат ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев Озарбайжонда 1990 йил январь ойи фожиаси қурбонларини ёд этдилар.
Туркий давлатлар муфтийлари ушбу шаҳидларнинг руҳи покига Қуръони карим оятларини тиловат қилиб, дуолар қилдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бир яхшиликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга ўнта яхшиликдан етти юз бараваргача қилиб, ундан ҳам бир неча баравар кўп қилиб ёзади. Ким бир ёмонликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни унга биргина ёмонлик деб ёзади" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).