frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Улуғ зотлар илм фазилати ҳақида

28.09.2022   3452   2 min.
Улуғ зотлар илм фазилати ҳақида

Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) Ку­майлга: «Илм молдан яхшидир, у сени муҳофа­за қилади, молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳо­ким, мол маҳкумдир. Мол нафақа қилиш билан камайса, илм зиёда бўлади», деган.

Али (розияллоҳу анҳу) яна айтади: «Олим ки­ши кечалари қойим, кундузлари рўзадор Аллоҳ  йўлидаги кишидан афзалдир. Олим вафот этса,  Исломда бир ёриқ пайдо бўлади. У ёриқни фақат олимнинг ўринбосаригина тўлдиради». Аб­дуллоҳ ибн Муборакдан: «Комил инсонлар ким­лар?» деб сўрашганда у зот: «Олимлар», деб жа­воб берди. Яна: «Подшоҳлар ким?» деб сўраш­ди. «Зоҳидлар», дея жавоб қилди. «Пасткашларким?» деган саволга эса: «Дин номидан дунё ейдиганлар», деб жавоб берди.

Ибн Муборак олимлардан бошқасини комил  инсон демади. Чунки инсонни ҳайвонлардан  ажратиб турадиган асосий хусусияти ақл бўл­са, ақлни пешлайдиган нарса илмдир. Инсон  нима билан шарафли бўлса, ўша нарса туфайли инсондир. Унинг афзаллиги жисмоний қуввати­да эмас. Зеро, туя инсондан анча бақувватдир.

Жисмнинг катталиги билан ҳам афзал эмас, зе­ро, фил ундан каттароқдир. Афзаллик шижоат  билан ҳам ўлчанмайди, чунки йиртқич ҳайвон  ундан кўра шижоатлироқдир. Еб-ичиш билан  ҳам афзал эмас, ҳўкизнинг қорни уникидан  каттароқ.

Демак, инсон фақат ўз ақли ва илми  билан бошқа жонзотлардан ажралиб туради. Зеро, унинг бу дунёда яратилганидан асосий мақсад Раббисини таниб, ибодат қилишидир. Раббисини таниш учун илм ўрганиши лозим. Ҳакимлардан бири айтади: “Мен икки кишига ачинганимчалик бошқа ҳеч кимга ачин­ маганман: илмни тушунмасдан туриб ўрганган кишига, илмнинг муҳимлигини тушуниб, уни  ўрганмаган кишига”.

Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу) илм ўр­ганиш ва ўргатиш ҳақида айтади: “Илм ўрга­нинглар, зеро, уни ўрганиш Аллоҳдан қўрқиш, уни талаб қилиш ибодат, музокараси тасбеҳ, уни излаш бамисоли жидду жаҳд қилиш, бил­маганга ўргатиш садақа, уни ўз аҳлига билди­риш Аллоҳга яқинлик ҳосил қилишдир.

Илм  танҳоликда ҳамроҳ, хилватда дўст, тўғри йўл кўрсатувчи далил, хурсандлигу хафалик пайтида  кўмакчи, дўстлар олдида вазир, бегоналар ол­дида яқин дўст ва жаннат йўлининг машъали­ дир. Аллоҳ илм билан қавмларни юксалтириб, етакчи қилиб қўяди. Улар одамларни яхшилик­ка етаклайди, бошқалар уларнинг изидан юради, қилган ишлари эътиборли бўлади”.

Яҳё ибн Муоз: “Олимлар Муҳаммад (соллал­лоҳу алайҳи ва саллам) умматларига ота-она­ларидан ҳам меҳрибондир”, деди. “Нима учун?” деб сўрашди. “Ота-оналар фарзандларини дунё  оташидан ҳимоя қилади, олимлар эса уларни  охират олови – жаҳаннамдан муҳофаза етади”,  деб жавоб берди

Олимхон Исақов 

"Ҳидоя" ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Янги ўқув йилига — эзгу ниятлар билан!

24.08.2026   13873   1 min.
Янги ўқув йилига — эзгу ниятлар билан!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.

Янги ўқув йили арафасида вилоятдаги имом-хатиб ва имом ноиблари томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига ўқув қуроллари олиб берилмоқда.

Бу эзгу ташаббус болажонларга қувонч улашиш билан бирга, уларнинг янги ўқув йилини муносиб кутиб олишига кўмаклашмоқда.

Меҳр-оқибат ва саховат — халқимизга хос эзгу қадриятлар!

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари