Кубанинг Саудия Арабистонидаги элчиси Қироллик мамлакатдаги биринчи масжид қурилишини молиялаштириш ниятида эканлигини айтди.
"Саудия томонининг ушбу хайр-эҳсони туфайли Гаванада илк масжид барпо этилмоқда. У ерда мусулмонлар кўп бўлмаса-да улар аҳил ва иноқдирлар. Кубада мусулмонлар учун шароит яратишда иштирок этиш мен учун шарафдир", - дея хабар берди элчи Владимир Гонсалез.
Қизиғи шундаки, Саудия Арабистони 1956 йилда Куба билан дипломатик алоқаларни ўрнатган биринчи араб мамлакатидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ажойиб зарбулмасал, сен уни доим кўз ўнгингга қўй!
Бир куни чумоли Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш учун йўлга тушибди. Унга: “Сен бир чумоли бўлсанг, ҳажга қандай бормоқчисан? Етиб бора олмасдан ўлиб кетишинг аниқку”, дейишди. Чумоли: “У ҳолда шу йўлда ўлган бўламан”, деди.
Сен ҳам ожизлик қилсангда, осийлик қилсангда, Аллоҳнинг йўлида ушбу чумоли каби бўл!
Истиғфор айт ва Роббингга қайт. Қуръон билан бирга бўл ва уни ташлаб қўйма!