Татаристон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси “Aк Барс” банки билан ҳамкорликда “Мусулмонлар учун банк карталари” лойиҳасини ишлаб чиқди. Янги карталар шариат қонунларига тўлиқ мос келади. Ислом меъёрларига кўра, ҳисобдаги пуллар фоизсиз сақланади, қўйилган маблағлар шариат тақиқлаган фаолиятни молиялаштиришга ишлатилмайди. Бу ҳақда islam.ru маълум қилган.
Хусусан, карталар казино хизматлари, қимор ўйинлари, лотерея учун ҳақ тўлаш учун мўлжалланмаган. Шу билан бирга алкоголли ва тамаки каби чеклов маҳсулотларини ҳам харид қилиш мумкин эмас. Ушбу карта билан бар ва тунги клубларда тўлов қилишнинг имконияти йўқ.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.
Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди!
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан