Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида янги 2022-2023 ўқув йили бошланди. Шу муносабат барча таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг очилиши муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида тадбирлар ўтказилди.
Бундай тадбир Тошкент ислом институтида ҳам бўлиб ўтди. Уни Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров очиб берди. Шунингдек, 2022-2023 ўқув йилининг очилиши муносабати билан ўқитувчи ва талабаларни муборакбод этиш учун ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий сўзга чиқиб, янги ўқув йилида барчага муваффақият тилади. Шу билан бирга илмнинг фазли ҳақида сўз юритдилар.
Тадбир сўнгида ўқув йилининг баракали бошланиши, талабаларнинг илм йўлида муваффақиятларга эришишлари ҳамда юртимиз фаравонлиги ва тинчлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилинди.
Бундай байромона йиғилиш «Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудир ўринбосари Акбар Дўсматов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Таълим бўлими масъул ходими Нусратулло Нодиров ҳамда талабаларнинг ота-оналари ва фахрий устозлар таклиф этилди.
Тадбир давомида сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритилиб, барча дин вакилларига бир хил шароитлар яратилгани, аждодларимиз асарлари авлодларга етказиш учун кенг кўламда ишлар олиб бораётгани таъкидланди. Айниқса, диний таълим соҳасида эришилган ютуқлар бирма-бир тилга олинди.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида талабалик шарафига муяссар бўлган ёшларга панду-насиҳатлар берилиб, Қуръони карим тиловат қилинди ва хайрли дуолар ўқилди.
Қайд этиш жоизки, янги ўқув йилининг илк дарси – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрамига бағишланган “Мустақиллик дарси” билан бошланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ўлим бир эшик. Барча инсонлар ундан ўтади. Эҳ кошки, бу эшикка киргандан кейин менинг уйим қанақалиги маълум бўлса?!
Биродар! Қаранг, қабрдагилар бир-бирларига жуда яқин ётишибди. Лекин улар сиртдан яқин қўшни. Аслида эса, бир-бирларининг ёнига ҳам бора олмайдилар.
Усмон розияллоҳу анҳу қачон қабр ёнидан ўтсалар, шу даражада йиғлар эдиларки, соқоллари кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетарди.
У кишидан: "Сиз нега жаннат ва дўзахни эсга олганингизда йиғламайсиз. Лекин қабрни кўриб йиғлайсиз?" деб сўрашди. У киши шундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қабр охиратнинг илк манзилидир", деганлар. Шунга кўра, агар маййит қабрдаги азобдан нажот топса, ундан кейинги ҳаёт осон бўлади. Агар қабрдаги азобдан нажот топа олмаса, у ҳолда ундан кейинги ҳаёт қийин бўлади.
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен қабрдан кўра дахшатлироқ бирор манзарани кўрмадим", деганлар.
Биз учун бу қабрларда ибрат йўқми? Қаранг, бой ҳам, фақир ҳам, зўравон ҳам, кучсиз ҳам, оқ танли ҳам, қора танли ҳам, подшоҳ ҳам, фуқаро ҳам барча баробар ётибди. Улар дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Бойлик жамлаш ёки қаср қуриш учун эмас, балки, кошки мен бир намоз ўқиш учун муҳлат топсам, кошки бизга бир мартагина "Субҳаналлоҳ" дейиш учун фурсат берилса, деб, шу амалларни қилиш учун дунёга қайтишни хоҳлайдилар. Лекин энди иложи йўқ. Номаи аъмол ёпилиб бўлди. Руҳ жисмдан чиққан. Ҳаёт муҳлати тугаб бўлган. Энди ҳар бир маййит ўз амалининг гарови ўлароқ қабрида ётибди...
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан