Туркия пойтахти Aнқара шаҳридаги Есертепе масжиди қурилиш бошланганидан 11 йил ўтиб ниҳоят очилиш арафасида. Унинг архитектураси ўзига хос бўлиб, 6 қаватдан иборат ва у турар-жой биносига бириктирилгандек бунёд этилган. Бу ҳақда islam.ru маълум қилган.
Усмонлилар даври масжидларининг энг яхши намуналари жойлашган бир мамлакатда, олти қаватли масжид ўзининг ғалати архитектураси билан танқидга учради, дизайнерлар эса қурилган ландшафтнинг табиати туфайли уни зарурат сифатида ҳимоя қилдилар.
“Ташқи кўринишига кўра масжидга ўхшамаса-да, аммо ҳозир масжидимиз ҳудудимиз учун энг яхши диққатга сазовор масканга айланди”, деди маҳаллий аҳоли вакили Aднан Aрдич Иҳлас ахборот агентлигига (ИҲA).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
“IQNA” сайтининг “Maspero” нашрига таяниб хабар беришича, Миср миллий матбуот ташкилоти раҳбари, ёзувчи Aҳмад ал-Муслиманий Мисрдаги таниқли қориларининг фотосуратлари, қўлёзмалари, шартномалари, ёзиб олинган қироатлари ва уларга тегишли бўлган ашёларни ўз ичига олган “Қуръон қорилари музейи” ташкил этилишини маълум қилди. Унинг айтишича, музей Қуръони карим радио тармоғига алоқадор бўлиб, унга “Масперо” радио ва телевидение биносида махсус жой ажратилган.
Aл-Муслиманийнинг сўзларига кўра, музейга энг кўзга кўринган нуфузли Қуръон карим қориларининг оилалари билан янги музей учун қориларга тегишли ашёларни йиғиш учун муносабатлар ўрнатилган. Музей тақдим этилган ашёлар кўргазмага қўйилганидан кейин тартибга келтирилади ва оммага ташкиллаштирилган ташрифлар учун фаолиятини бошлайди.
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади