Татаристоннинг Елабуга туманида истиқомат қилувчи пенсионер Марсел Сарваров Набережние Челни шаҳридаги масжид қурилиши учун ярим миллион рубл хайрия қилди. Бу ҳақда islam.ru автошаҳар ахборот сиёсати ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Римма Мухаметзянованинг Телеграм-каналига таъниб маълум қилди.
AиФ газетасининг ёзишича, нафақахўр Марсел Сарваров автошаҳарга келиб, масжид қаердалигини сўраган, уни топганидан сўнг яхшилаб кўздан кечириб, масжидга моддий ёрдам беришга ваъда берган.
Кечга яқин эса масжид фондига ярим миллион пул келиб тушган.
Умуман олганда, масжид қурилиши фонди 17 миллион рублдан ортиқ маблағ билан тўлдирилди. Маблағларни Челни аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари хайрия қилмоқдалар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Кеча, 13 май куни Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимизнинг илк гуруҳларини Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж – 2025” ишчи гуруҳи вакиллари, мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташеси Шуҳрат Амоний ва бошқа мутасаддилар томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
Шунингдек, ҳамюртларимиз муҳташам “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб, гуллар ила икром қилинди.
Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этиш, хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар.
Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айласин, Равзаи шариф зиёратини барчамизга насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати