Дубай йўллар ва транспорт бошқармаси ҳалоллиги ва ахлоқий хулқ-атвори учун уч нафар ходим – икки такси ҳайдовчиси ва инспекторни мукофотлади.
Автотураргоҳ инспектори Обид Мифтаҳ Абдуллоҳ фидойилик ва ўз вазифаларини виждонан бажаргани учун тақдирланди. Дубай такси корпорацияси ходими Ненси Орго йўловчи қолдирган 1 миллион дирҳами бор ҳамённи қайтариб берди, деб хабар бермоқда islam.ru.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари йўқолган пул ёки қимматбаҳо нарсаларни топширган ҳалол фуқароларни мунтазам равишда рағбатлантирадилар. Бундай ҳолатлар ўнлаб учраб туради, деб хабар беради Khaleej Times.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар", дедилар.
Солиҳлардан бири айтади: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим".
Фазл ибн Фазола раҳимаҳуллоҳ жума куни аср намозини ўқигач то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.