Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Май, 2025   |   15 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:32
Қуёш
05:06
Пешин
12:24
Аср
17:23
Шом
19:36
Хуфтон
21:04
Bismillah
13 Май, 2025, 15 Зулқаъда, 1446

Нигерияда ҳалол саноат бўйича халқаро семинар ўтказилади

01.08.2022   885   1 min.
Нигерияда ҳалол саноат бўйича халқаро семинар ўтказилади

Шу йил август ойида Нигерияда ҳалол саноат учун халқаро семинар ва кўргазма ташкил этилади. Африка давлатининг энг йирик шаҳри Лагос 8-9 август кунлари мазкур тадбирга мезбонлик қилади. Тадбир Нигерия Ҳалол сертификатлаштириш идораси томонидан ташкил этилмоқда.

Халқаро Ҳалол тадқиқот ва таълим институти (ИНҲАРТ) ҳамда Малайзия халқаро Ислом университети (ИИУМ) маърузачилари ҳалол саноатининг турли жиҳатлари бўйича ўз ғояларини тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил сентябрь ойида Нигерияда Туркия, Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия, Тунис, Марокаш, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Нигерия ва Миср компаниялари иштирокида халқаро “Ҳалол” кўргазмаси ҳам бўлиб ўтган эди.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Онанинг дуоси сабабли олим бўлди

12.05.2025   2852   2 min.
Онанинг дуоси сабабли олим бўлди

Сулаймон ибн Аюб раҳимаҳуллоҳ бундай ҳикоя қилади: “Мен ўн йилдан кўпроқ вақт давомида илм ўрганиш ва Қуръонни ёд олишга ҳаракат қилсам-да, Фотиҳа сурасини тўғри ўқий олмасдим. Бу ҳолат менга оғир эди. Ҳатто устозим ҳам мендан умидини узган эди.

Ёлғиз қолганимда саждага бош қўйиб йиғлаб, дуоларимда Аллоҳ таолодан тилимни бурро, хотирамни ўткир қилишини ҳамда қалбимдаги ғашликни кетказишини сўраб илтижо қилардим.

Солиҳ инсонлардан бирига ҳолимни баён этдим. У мендан: Ота-онанг борми? - деб сўради.

Мен: Ҳа, онам бор, - деб жавоб бердим.

У: Онангга яхшилик қиласанми? – деб сўради.

Мен: Ҳа онамнинг хизматларини бекаму кўст бажараман, – дедим.

Шунда солиҳ киши менга: Онангни олдига бориб, ундан Қуръони каримни ёд олишинг ҳамда фақиҳ бўлишинг учун дуо қилишини сўра, – деди. 

Мен уйга бориб, бу гапларни онамга айтдим. Волидам ярим тунда намоз ўқиди, ҳаққимга хайрли дуолар қилди. Сўнгра саҳарлик қилиб, Аллоҳ учун рўза тутди.

Тонг отиши билан онамнинг дуолари қабул бўлди. Худди булутлар тарқагач қуёш чарақлагани сингари ақлим ҳам ёришиб, қувваи ҳофизам кучайганини ҳис этдим.

Шу тариқа мен зеҳни ўткир ва илмли инсонга айландим. Онамнинг дуоси баракотидан Қуръон ва ҳадисни пухта ўзлаштириб, илму-ҳикмат денгизида суза бошладим. Ниҳоят, кучли имомга айландим”.

Ким бирор мақсадини амалга оширишда қийналса, аввало, Аллоҳ таолога таяниш баробарида ота-онасининг дуосини олсин!.

            

Шайх Маҳмуд МИСРИЙнинг
“Солиҳ ва солиҳалар ҳаётларидан қиссалар” китоби асосида
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.