Китобсеварлар учун ажойиб янгилик. “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган “Дунё уламолари мурожаати” китоби 7 июнь сешанба куни сотувга чиқади.
Дунёнинг забардаст алломалари, муфтий Усмонхон Алимов, шайх Абдулазиз Мансур, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби мамлакатимиз уламоларининг фатво ва мурожаатлари жамланган ушбу китобни Тошкент ислом университети китоб дўконидан харид қилишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй. Ўйлаймизки, бу асар китоб ихлосманди бўлган халқимизга Рамазон ойида муносиб туҳфа бўлади.
Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.
Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди!
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан