Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Март, 2026   |   13 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:38
Қуёш
06:56
Пешин
12:40
Аср
16:30
Шом
18:19
Хуфтон
19:30
Bismillah
02 Март, 2026, 13 Рамазон, 1447

Аёллар учун рамазонга оид савол-жавоблар

13.06.2016   3057   13 min.
Аёллар учун рамазонга оид савол-жавоблар

1.     Ўзининг ака-укасига, опа-синглисига закот берса бўладими?

 Бўлади. Закотни фақат ўзининг ота, она, бобо, бувиларига ва ўзининг зурриёди ўғил-қиз, набираларига бериб бўлмайди.

 

2.     Аёл киши ўзи тақиб юрган битта ёки ундан кўпроқ тилла буюмларга ҳам закот берадими?

 

Ҳанафий мазҳабида аёлларнинг тақинчоқларидан, агар улардаги тилла миқдори нисобга етса, закот чиқарилади. Бунда тақинчоқларнинг сони эмас, вазни эътиборга олинади. Тақинчоқлардаги тилла миқдори 85 граммга етса, улардан закот берилади. Яъни мазкур тилла миқдорининг икки ярим фоизи қиймати закот сифатида берилади.

 

3.     Рўза тутган аёл овқатнинг тузини торса бўладими?

 

Аёл киши баъзан овқатнинг тузини тотиб кўришига тўғри келади. Баъзан, у-бу емиш сотиб олишда ҳам таъмини тотиб кўрмаса бўлмайди. Бундай ҳолларда, томоқдан ўтмаслик шарти билан емакнинг таъми ёки тузини тотиб кўрса бўлади.

 

4.     Ҳайз ёки нифосли аёллар рўзани нима қилади?

 

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўза тутмайдилар. Аёллар Рамазонда ҳайзли ёки нифосли бўлиб қолсалар, покланганларида қазосини тутиб берадилар. Бундай ҳолатдаги аёллар ифтордошларига кўрсатмасдан еб-ичишлари исломий одоблардандир.

 

5.     Ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутадими?

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўзларини ё фарзандларининг соғликларига зарар бўлмаса, рўза тутишлари мумкин. Аммо касалланиб қолишдан ёки боланинг саломатлигига таъсир қилишидан хавотирланишса, рўза тутишмайди. Кўзи ёриганидан кейин ёки эмизиш даври тугагач бир кунига бир кун қазо тутиб беришади

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бепуштликни даволашда рўзанинг фойдалари

02.04.2022   7791   1 min.
Бепуштликни даволашда рўзанинг фойдалари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мутахассисларнинг таъкидлашича, аёлларда пролактин гармониортиб кетиши туфайли келиб чиқадиган бепуштликни даволашда рўзанинг ўрни беқиёс. Чунки аёл рўза тутганда мазкур гармон меъёрига келиб, ундаги табиий ҳолат тикланади ва бепуштлик йўқолади.

Уламолар ва тиббиёт мутахасислари биргаликда илмий тадқиқот олиб бориб, рўза йигитларнинг жинсий рағбатига таъсирини ўрганиб, уикки босқичда ўтишини аниқлашди:

Биринчиси, эркак киши рўза тутган кунлари ва ундан кейин қисқа муддат(уч кун) давомида жинсий рағбати сусаяди. Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишга имкони йўқ бўлиб, шаҳватини тия олмайдиган йигитларга айтган ҳадисларида таъкидлаганлар. Ҳадиси шарифда: “Эй йигитлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса, у уйлансин. Албатта, у(уйланиш) кўзни тиювчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Уйланишга ҳам имкони бўлмаса, рўза тутсин. Рўза унинг учун бичилишдирдейилган (Имом Муслим ривояти).

Демак, рўза тутиш кишининг шаҳватини бошқариб, жинсий майлини тартибга келтиради.

Иккинчиси, бир неча кун рўза тутгандан кейин эркак кишининг жинсий қуввати рўзани бошлашидан аввалги ҳолатига қараганда бир неча баробар ортади. Рамазон рўзасини тутиш асносида, инсоннинг иммунитет тизими кучаяди, бўғимларда учрайдиган яллиғланишлар тузалади, ошқозон ярасини ҳосил қилувчи ортиқча кислоталар йиғилиши бартараф бўлади.

"Исломда саломатлик" китобидан

Мақолалар