Шу йил 14 июль куни Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Макка шаҳридаги “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида муборак ҳаж ибодатини адо этиб юртимизга қайтиш арафасидаги бир гуруҳ зиёратчилар билан ҳожилик мақоми ва унга муносиб бўлиш ҳақида мавъиза қилиб берди.
Суҳбат давомида Зайниддин домла ҳар бир зиёратчи улуғ ҳаж ибодатига етказгани учун Ҳақ таолога шукроналар келтириш, ҳожилик мақомига муносиб бўлиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини айтди.
Шунингдек, ҳар бир ҳаж ва умра зиератини адо қилган ҳожилар машаққат чекиб қилинган ибодатлари мукаммал булмоғи учун умр буии ҳаракатда булиши, жумладан, ўз юртларига қаитганда қуни-қушнисига, маҳалласи ва қавми-қариндошлари олдида доимо намунали ва тартиб-интизом билан урнак булмоғи лозимлиги, бардавом хаирли ишларда, бева-бечоралар, ногиронлар ва касалманд кишилардан хабардор булиб, атрофдагиларга насиҳат қилиб, қулидан келганча яхшиликка буюриш, инсонлар уртасида тотувликни таъминлашга уз ҳиссаларини қушишлари кераклигини уқтирди.
Бундай суҳбатлар муборак заминдан ватанимизга қайтиш арафасидаги барча ҳожиларимиз учун ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 6 май куни Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсидиқов, диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда таълим соҳасини янада яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, ўқув-меъёрий ва услубий жиҳатдан такомиллаштириш, мавжуд фанларни, хусусан ижтимоий-гуманитар ва фанларни ўқитиш сифатини юқори босқичга олиб чиқиш, ўқитувчилар методологиясини мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Мажлис давомида таълим муассасалари мисолида амалга оширилиш лозим бўлган масалалар ўртага ташланиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.