16-20 май кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми иштирокчилари томонидан қабул қилинган. Бухоро декларацияси БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида эътироф этилди.
Ҳужжат БМТнинг олтита расмий тилига – инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тилларига таржима қилиниб, БМТнинг барча аъзо давлатлар, ихтисослашган муассасаларига тарқатилган.
Бухоро декларацияси маърифат ва бағрикенглик маданияти ғояларини илгари суриш, турли дин вакилларининг миллий анъаналарини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, конструктив мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган.
Жорий йилнинг 6 май куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги маърифий учрашув ташкил этилди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов томонидан муассаса ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабаларига "Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъмилаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси"нинг мазмун-моҳиятини ифода этувчи махсус курс машғулоти ўтиб берилди.
Тадбир давомида Концепцияда мустаҳкамланган виждон эркинлиги тамойиллари, диний эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилган қонунчилик асослари ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари кенг ёритилди. Диний-маърифий соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати