Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги яратувчилик ва янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, соҳа учун малакали профессионал кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан
Максудов Мухаммаджон - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори Матякубова Назира Тохтабаевна - Қорақалпоғистон Республикаси «Қорақалпоғистон тонги» газетаси бош муҳаррири Тошев Фармон Исхакович - Самарқанд вилояти «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири |
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
Худайкулов Мухтар - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси профессори Шералиев Рахматилла - Тошкент вилояти «Чирчиқ тонги» газетаси бош муҳаррири |
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан
Абасханов Рихсибой Абдилазизович - «Ёғду» нашриёти бош муҳаррири Амирова Шахноз Хатамовна (Шаҳноза Ғаниева) - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «О‘zbekiston» телерадиоканали» давлат муассасаси «O‘zbekiston tarixi» телеканали лойиҳа бошловчиси Эшонкулов Назар Салиевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбектелефильм» давлат муассасаси директори ўринбосари – бош муҳаррири |
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Джураева Ранохон Гафуровна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси Иванова Анна Витальевна - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Каримова Хатичахон - Фарғона вилояти «Ойдин» газетаси бош муҳаррири Маликов Эркин - «Ҳилол» нашриёти муҳаррири Турсунова Мавжуда Хафизовна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси Шодиев Махамаджон Махмуджонович - «Овози тожик» газетаси бўлим муҳаррири |
«Дўстлик» ордени билан
Абдуллаева Татьяна Самуговна - «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг офсет босма цехи мусаҳҳиҳи Айходжаева Азиза Саденовна - «Нурлы жол» газетасининг қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт бўлими мудири Алимов Чори - Қизириқ тумани «Тараққиёт» газетаси бош муҳаррири, Сурхондарё вилояти Жуманиязова Халима Тагановна - Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳри «Маконим» газетаси бош муҳаррири ўринбосари Каримова Шахзода Ғоппоровна - Балиқчи тумани «Ғалаба» газетаси бош муҳаррири, Андижон вилояти Ли Сергей Алексеевич - «Народное слово» газетасининг иқтисодиёт бўлими муҳаррири Магдиев Баходир Кабул-Кариевич - «Oriat» телерадиокомпанияси» масъулияти чекланган жамиятининг «Oriat Dono» радиоси бошловчиси Марценяк Валентина Викторовна - «Ishonch-Доверие» газетаси масъул котиби Мирзаахмедов Мурабас - «Миллий» телеканалининг «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатуви бошловчиси Саматов Фахриддин Умиркулович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» телеканали «Ассалом, Ўзбекистон!» студияси масъул котиби Сафаров Мамадамин Абдуғаппарович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари Хайдарова Дилбархон - Наманган вилояти «Мураббий» газетаси бош муҳаррири |
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени
Сейданова Лала Алмуратовна - Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг «Қорақалпоғистон» телеканали ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар бош муҳаррири Хамидова Мухаббат Махмудовна - «Гулхан» журнали бош муҳаррири ўринбосари |
«Соғлом турмуш» медали билан
Каримов Захид Бахримуратович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» телерадиоканали» давлат муассасаси директори |
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Алиқулова Гулчехра Тимуровна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ижодий муҳарририят гуруҳи бош муҳаррири Мамадаминов Алмурат Маматкулович - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг фотоахборот таҳририяти фотомухбири Рахманбердиев Жавдат Каримбердиевич - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати Медиа-маркази бош мутахассиси Саидов Комилжон Саипджанович - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи Ходжаахмедов Суннат Абдуллаевич - «Ўзбекистон нашриёти» давлат унитар корхонаси муҳаррирлар бўлими бошлиғи Хожиев Фарход Жумабаевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали гуруҳ бош муҳаррири Шарасулов Шамахмут Шакаримович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телерадиоканали» давлат муассасаси режиссёри |
«Келажак бунёдкори» медали билан
Боходиров Сарварбек Санжарбек ўғли - «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» дастури бошловчиси Убайдуллаев Хикматилла Шухратилла ўғли - Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари |
«Шуҳрат» медали билан
Адилов Улуғбек Шахарбаевич - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Аллаев Фируз Абдунасимович - Тошкент шаҳридаги «Asaxiy books» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Асроров Улуғбек Холбоевич - «Янги Ўзбекистон» газетаси таҳририятининг ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ҳуқуқ бўлими мудири Бободўстов Файзулла Муродович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси ижодий муҳарририят гуруҳи бош муҳаррири Буриева Хулкар Туракуловна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали сухандонлар гуруҳи сухандони Игамбердиева Фарида Бурикуловна - «Darakchi.uz» интернет оммавий ахборот воситаси бош муҳаррири Исломов Низомжон Илҳом ўғли - «Aniq.uz» веб-сайти муҳаррири Курбанов Шухратбек Равшанбекович - «Kurbanoff.net» блоги администратори Мусаева Наргиза Абдуллаевна - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Бўка тумани ахборот-кутубхона маркази директори, Тошкент вилояти Нугманов Бекзод Алимович - Тошкент шаҳридаги «Media News» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари Пулатов Аброржон Масутович - «Авторадио» радиостанцияси таъсисчиси Турдибаев Олимжон Арипджанович - «UzReport» масъулияти чекланган жамиятининг «UzReport TV» телеканали бош муҳаррири Худайкулова Зилола Рахматовна - Бухоро вилояти «Истиқлол-ТВ» телерадикомпанияси бош муҳаррири Шадрин Константин Михайлович - Тошкент шаҳридаги «Kolorpak» масъулияти чекланган жамияти дизайнери |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини юзага чиқариш бўйича қилинаётган ишлар катта натижа бермоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, буни ҳудудга хорижий сайёҳларнинг ташрифи етти-саккиз йил олдинги даврга нисбатан 30 баробар кўпайганида ҳам кўриш мумкин. Соҳадаги ўзгаришлар ҳисобига вилоят туризм хизматлари экспорти 2017 йилдаги 7 миллион доллардан ўтган йилда 380 миллион долларга етди.
Сир эмас, илгари ҳудуд туризми ҳақида гапирилганда кўпчилик фақат Ичан қалъани ҳаёлига келтирар эди. Кейинги вақтларда бу борадаги қарашлар бутунлай ўзгарди. Сайёҳлар учун қирқдан ортиқ туристик йўналишлар ишлаб чиқилди ва уларнинг умумий сони юзтага етди.
Энди бу ерда яна бир ноёб мажмуа – "Арда Хива" бор. Унинг очилиши Хоразм вилоятига Президент ташрифининг муҳим воқеаси бўлди.
Мажмуа қадим кент ичра яна бир бетакрор шаҳарни эслатади. Мазкур маскан ўзида тарих ва бугунни уйғунлаштирган меъморий ечими билан ноёб лойиҳа саналади.
"Арда Хива" ҳудуддаги 25 гектарлик паст унумли, шўрхок майдонда қурилди. Унинг бир томони 150 гектарлик Ғовук кўлга туташиб кетгани, бу майдонларда эса яшил ҳудудлар ташкил этилаётгани лойиҳани сайёҳлар учун янада жозибадор кўрсатишга хизмат қилади.
Давлатимиз раҳбари мажмуа бўйлаб юриб, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъат кўргазмалари ҳамда бозор расталарини томоша қилди.
Бу ерда сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилган. Хусусан, қадимий шаҳар муҳитини акс эттирувчи бинолар, жами минг ўринли 20 та меҳмонхона қурилди. Очиқ-ёпиқ аквапарк ва аттракционлар, уч минг ўринли амфитеатр ва мусиқали фаввора барпо этилди.
Шунингдек, тарихий қиёфадаги 11 та ҳунарманд уйи, шарқона бозор, "Кўҳна Урганч" музейи меҳмонлар учун қизиқарли бўлади. Икки километрлик каналда қайиқда сайр қилиш имконияти яна бир ўзига хос янгилик.
Бешта кинотеатр ва концерт зали, кўплаб ресторанлар, заргарлик маркази, савдо дўконлари ва расталари, сув мото-туризми жойи ҳамда автотураргоҳ замонавий талабларга мос тарзда қурилган. Ҳудуддаги барча иншоотлар учун ягона совитиш ва иситиш тизими барпо этилган. Электр энергияси таъминоти учун қуёш панеллари ўрнатилган.
Мажмуа йилига уч миллион нафар ташриф буюрувчини қабул қилиш имкониятига эга. Бу ерда икки мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.
Ичан қалъа тарихий бўлса, "Арда Хива" Хоразмнинг замонавий "ташриф қоғози" бўлади.
Давлатимиз раҳбари шу ерда хоразмлик ёшлар билан самимий мулоқот қилди.
- Ҳар қандай захира, ерости бойликлари қачонлардир тугайди. Лекин боболаримиз бизга шундай буюк маънавий мерос, улуғвор обидалар қолдирганки, улар асрлар давомида халққа хизмат қилиб келаяпти. Биз мана шу бойликдан элимиз манфаати йўлида фойдаланишимиз керак. Анча ишлар қилинди, лекин ҳали режалар ҳам кўп. Мен бу йўлда сиз, ёшларга ишонаман. Сизлар баланд чўққиларни кўзлаб, шунга яраша билим олсангиз, замонавий касбларнинг устаси бўлсангиз, юксак мақсадларимизга албатта эришамиз, - деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Ёшларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, орзу-интилишлари ҳақида фикр алмашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати