Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
30 Апрел, 2025   |   2 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:53
Қуёш
05:22
Пешин
12:25
Аср
17:16
Шом
19:22
Хуфтон
20:45
Bismillah
30 Апрел, 2025, 2 Зулқаъда, 1446

Туркия илк космонавтини космосга жўнатишга тайёрламоқда

21.12.2023   2984   1 min.
Туркия илк космонавтини космосга жўнатишга тайёрламоқда

Туркия январь ойи бошида ўзининг биринчи космонавтини коинотга жўнатишни режалаштирди, деб ёзади “ТAСС” агентлиги республика саноат ва технологиялар вазири Фотиҳ Каджир баёнотига таяниб ҳолда.

Вазирлик ходими таъкидлаганидек, турк космонавти Aлпер Гезеравжи 9 январь куни ХКБ(Халқаро космик бекат)га жўнаб кетади.
Парвоз Туркиянинг илмий ва технологик салоҳиятини намойиш этишни мақсад қилган. Космосда ўндан ортиқ илмий тажрибалар ўтказиш режа қилинган.

Яқин келажакда миссия иштирокчиси парвоз олдидан карантин режимига ўтказилади.
Ёз фаслида Туркия коинотига маҳаллий зондли ракетани муваффақиятли учиришга муваффақ бўлинган эди.

Aввалроқ Эрон 2028 йилда коинотга биринчи космонавтни жўнатишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Қуръон тиловат қилмагунча

30.04.2025   1238   1 min.
Қуръон тиловат қилмагунча

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: "Инсон Аллоҳни зикр қилиб,  Қуръон тиловат қилмагунича шайтоннинг (бошқаруви) остида бўлишда давом этади", деди.