Янгиликлар
Муҳим тадбирда соҳа ходимлари ҳам фаол қатнашди
27.10.2024
12407
1 min.
Сайлов - демократик давлатларнинг ҳуқуқий мезонидир. Янги Ўзбекистон ҳам демократик ҳуқуқий, ижтимоий давлат экани бугунги адолатли сайловларда намоён бўлмоқда.
Бугун Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов юртимиз ижтимоий-сиёсий тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловида қатнашиб, муносиб номзодларга овоз берди.
Шунингдек, шаҳар ва туманлар имом-хатиблари, ноиблар ва барча масжид ходимлари ҳам ўз танловларини шаффофлик асосида ўтаётган сайловда билдиришди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ