frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Шайтон чорлаб турган йўллар

27.04.2022   1337   1 min.
Шайтон чорлаб турган йўллар

Инсон бир манзилдан иккинчи манзилга бормоқчи бўлар экан, албатта, у йўл танлайди. Бир манзилдан иккинчи манзилга боришда йўллар кўп бўлиши мумкин. Баъзи бир йўл кўзланган манзилга тўғридан тўғри борса, баъзи бир йўллар эса эгри, қинғир-қийшиқ йўллардан иборат бўлади.

Мўмин-мусулмон ҳам бу дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик келтирадиган йўлни танлайди. Мўмин-мусулмон юрадиган йўл дўзахга олиб бормайдиган, Аллоҳнинг розилигини топиб, жаннатга элтадиган йўл бўлиши зарур.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз даврларида биз мўмин-мусулмонларга “Аллоҳнинг тўғри йўлини кўрсатиб берганлар. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан бир чизиқни чиздилар ва: “Бу – Аллоҳнинг тўғри йўли”, – дедилар. Чизиқнинг ўнг ва чап томонидан яна (чизиқлар чизиб): “Бу йўллар шундай йўлларки, ҳар бирида шу йўлларга чорлагувчи шайтон туради”, дедилар. Сўнг “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдурки,унга эргашинг ва (турли бошқа) йўлларга эргашмангки, сизларни Унинг йўлидан бўлиб юборур” оятини ўқидилар (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳозирги кундаги мусулмонларнинг турли хил ихтилоф қилишлари, бир-бирларини куфрда айблашлари, фитна-фасод тарқатишлари Шайтон чорлаб турган йўллардир. Шайтон чорлаб турадиган йўллардан эҳтиёт бўлиб, Аллоҳ таолонинг ҳақ йўлида ҳаракат қилишимиз лозим.

Аллоҳ таоло барчамизни Шайтон чорлаб турган йўллардан сақланиб, Ўзининг тўғри йўлида бардавом қилсин!

 

Р, Акбаров,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

17.08.2026   25332   1 min.
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Ҳикматуллоҳ домла Абиевга падари бузрукворининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айласин, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, раҳматига олсин.

Марҳумнинг аҳли байти ва яқинларига гўзал сабр, сабрларига ажрлар ато этсин. Мусибатлари ўрнини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз».

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари