Ислом санъати ва маданияти ҳақидаги «Bayt Al Fann» онлайн платформасида Ўзбекистон туризм соҳасининг Буюк Британиядаги элчиси Софи Ибботсоннинг" Бухорои Шариф ва Ўзбекистоннинг муқаддас жойлари "сарлавҳаси остида мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Материал Ўзбекистонга зиёратчилар ва сайёҳларни жалб этишда давом этаётган Ўзбекистоннинг бой тарихий меросига бағишланган.
Муаллифнинг фикрича, бундан минг йил муқаддам Бухоро ислом дунёсининг йирик марказларидан бири бўлиб, ўша даврда Бағдод ва Қоҳира билан рақобатлашган. Имом Бухорий, Абу Али ибн Сино (Авиценна) ва унинг устози Ал-Қумрий, Садриддин Муҳаммад Ауфий, Баҳоуддин Нақшбанд ва Амир Кулол (Шамс уд-Дин) – Шарқ Ренессанси олимлари Бухоро мадрасасида таҳсил олганлар. Би-би-си хабарида Ўзбекистонни "Минг қадамжолар мамлакати" деб атагани қайд этилган мақолада зиёратгоҳ учун энг муҳим беш жой кўрсатилади.
Имом Ал-Бухорийнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини таърифлаб, муаллиф 810 йилда туғилган Муҳаммад Исмоил Бухорий болалигидан ҳадисларни ўрганиб, 16 ёшида Ҳаж қилганлигини қайд этади. 30 ёшида у ўзининг "Ал-Жомий ас-Саҳиҳ" ("Саҳиҳ Ал-Бухорий" номи билан ҳам танилган) асарида энг саҳиҳ ҳадислардан 7272 тасини тўплади, ҳали ҳам бу суннийлар томонидан энг муҳим ҳадис тўплами саналади.
"Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси XVI аср ўрталарига бориб тақалади, жаҳон мероси мақомини олиш учун ЮНЕСКОнинг тахминий рўйхатига киритилган", - дейди муаллиф. - Айни пайтда у Марказий Осиё мусулмонлари, шунингдек, Жанубий Осиё ва Буюк Британиядан келган Нақшбандия издошлари учун муқаддас маскан ҳисобланади.
Ўнлаб мақбаралар жойлашган Самарқанддаги Шоҳи-Зинда кўпчилик томонидан Темурийларнинг шоҳ мақбарси деб аталади ва мафтункор фируза ранг кошинлари билан ажралиб туради. Мажмуа ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, шубҳасиз Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади, деб ёзади муаллиф.
Термиз шаҳрида ташриф буюрувчилар (шунингдек, Кампир Тепа деб номланувчи) Оксус устида қурилган Искандария йўқолган шаҳари, Фаёз Тепа ва Қора Тепада буддавийлар монастирлари, шунингдек, яхши сақланиб ўрта аср ёдгорликларининг муҳим коллекцияси, шу жумладан, бир қатор археологик ёдгорликларни кўришлари мумкин.
Ислом меросига қизиқувчиларга X-XVII X-XVII асрларга оид мақбаралар ва масжидни ўз ичига олган Султон Саодат мажмуасини зиёрат қилиш тавсия этилади. Мажмуадаги илк қабрда Термиз саййидлари хонадонининг асосчиси Ҳасан ал-Амирнинг ҳоки ётибди. Унинг Ислом дунёсида эътироф этилган шажараси Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бориб тақалади.
Милоддан аввалги IV асрда ташкил этилган Миздахон мақбараси Нукусда сақланиб қолганлиги ҳам қайд этилади.
Хулоса қилиб айтганда, муаллиф Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг бой меросини қайта кашф этиш ва улуғлаш билан бир қаторда зиёрат туризмини ҳам ривожлантираётганини алоҳида таъкидлайди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Мол-дунё масаласида ўзингиздан пастроқдагиларга қаранг, дедик. Лекин дину диёнат масаласида доим ўзингиздан олдиндагиларга қаранг, улардан ибрат олинг, уларга етиб олишга интилинг. Дунё, бойлик, соғлик ва гўзаллик борасида ўзингиздан қуйидагиларга қараб, чексиз марҳамати учун Аллоҳга шукр қилсангиз, ҳаётингиз бахт-саодатга тўлади, Аллоҳ таоло сизни шукр ва сабр қилувчилар сафига ёзиб, фазлу марҳамати билан уларга бериладиган мукофотларидан сизга ҳам беради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
«Кимда икки хислат бор бўлса, Аллоҳ уни шукр қилувчи, сабр қилувчи деб ёзиб қўяди. Кимда бу икки хислат бўлмаса, Аллоҳ уни шукр қилувчи ҳам, сабр қилувчи ҳам деб ёзмайди. Дину диёнатда ўзидан юқоридагиларга қараб, уларга эргашса; мол-дунёда эса ўзидан пастдагиларга қараб, ўзини улардан афзал қилган Аллоҳга ҳамд айтса, Аллоҳ уни шукр қилувчи, сабр қилувчи деб ёзиб қўяди. Ким дин борасида ўзидан пастдагиларга, дунё борасида эса ўзидан юқоридагиларга қараб, ўзи етиша олмаган нарсага афсусланса, Аллоҳ уни шукр қилувчи ҳам, сабр қилувчи ҳам деб ёзмайди» (Имом Термизий ривояти).
Уч хил қараш қалбингиздаги маҳзунликни кетказади:
- бировлардаги нарсаларга розилик кўзи билан қараш;
- мусибатга учраганларга ибрат кўзи билан қараш;
- аҳволи сиздан ёмонроқ, ҳоли хароброқ одамларга қараш.
Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг
“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ,
Абдулҳамид Умаралиев таржимаси.