«Суннат билан шуғулланадиган кишиларни кўрдим. Уларнинг иснод ва матнларни англашликда илми кучли эди. Бироқ, уларнинг фиқҳ борасида ақллари нолга тенг ва Қуръони каримни тушунишда ҳам ҳеч нарсага эга эмас эдилар. Бундай кишиларнинг фиқҳ майдонида катта хатарлари ва кўп зарарлари бор. Олдинги имомларга эргашиш ва изидан юриш бундай кишиларга эргашишдан афзалдир!».
Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин Холиқназар ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти ва қозиётга қарашли барча масжид имом-хатиблари томонидан нуроний кексалар, меҳнат фахрийлари ҳамда ёрдамга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олинди. Тадбир доирасида муҳтож оилаларнинг турмушини енгиллаштириш мақсадида бир оилага замонавий қуёш панели ўрнатиб берилиб, қўшимча байрам совғалари топширилди. Бундай хайрия ташаббуслари жамиятда ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат ва инсон қадрини улуғлаш муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти