Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан вилоятдаги муаммоли маҳаллаларнинг аҳолиси билан учрашувлар ташкил қилиниб, маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйилди. Мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида 22 феврал куни шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Жомбой туманидаги мавжуд 7 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув ва суҳбатлар ташкил қилинди. Мазкур тартибдаги дастлабки сайёр учрашув Жомбой туманидан бошланди..
Уйдан фақирликни қувишда Ихлос сурасини ўқиш ҳақида
Саҳл ибн Саъд Суъадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб фақирлик ва яшаш қийинлигидан шикоят қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Уйингга кирсанг, уйда бирон ким бўлса салом бер. Ҳеч ким бўлмаса менга саловот айт ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқи”, дедилар.
У киши шундай қилганди, Аллоҳ таоло унга мўл ризқ ато этди, ризқини кўпайиб берди ва ҳатто (орттириб) қўшниларига эҳсон қила бошлади.
“Тафсири Абул футуҳ” ва “Мустадрок”дан