frontend\widgets\header\Header: Attempt to read property "fajr" on null

Ижтимоий тармоқларнинг хатари

07.02.2022   1722   3 min.
Ижтимоий тармоқларнинг хатари

Инсон саломатлиги у озиқланаётган сув ва неъматлар софлигига боғлик бўлганидек, шахс дунёқарашининг соғломлиги ва илм савияси ўзлаштираётган маълумот ва билимларининг манбаларига боғлиқдир. Шу сабабдан, давримизда интернет тармоғидан фойдаланиш одоби ижтимоий одобларнинг энг аҳамиятлиларидан бири хисобланади.

  Аслида интернет, айниқса ижтимоий тармоқларни ташкил этишдан асосий мақсад илм олиш имкониятларини осонлаштириш, ўзаро муносабатларда қулайлик яратиш эди. Бироқ бугунги кунга келиб, уларнинг вазифалари тобора кенгайиб, мақсадлари хам турланиб бормоқда.

            Хар нарсанинг  яхши ва ёмон тарафи бўлганидек, су́нги пайтларда ижтимоий тармокларнинг  хам жиддий хатарлари юзага чикмокда. Жумладан , айни даврда айрим бузгунчи окимларнинг интернетдан у́з гарази йу́лида кенг фойдаланаётгани , ёшларни у́з домига

тортаётгани, айрим сайтдарда бехаёлик, турли фитналар жамиятни беқарорлаштирувчи ёлғон маълумотлар берилаётганини кузатишимиз мумкин. Шунинг учун хам халқимиз хусусан, ёшларни ана шундай хатарлардан огоҳ этиш хар бир зиёли маърифатпарвар инсоннинг энг долзарб вазифасига айланиб бормоқда. Хозирги даврида энг асосий  муаммога айланган иллатлардан бири-ёлғон ахборатдир. Айникса, ижтимоий тармоқларда турли асоссиз маълумотларни тарқатиш, турли бўхтонлар ва уйдирмаларни урчитиш холатлари кўплаб учрамоқда. Айрим соддадил мусулмонлар мана шундай уйдирмаларга ишониб, ёлгон ва бўхтонга шерик бўлиб қолмоқдалар. Энг ачинарлиси-кўпинча тарқатилган ёлғон маълумотлар оқибатида инсоннинг обрў ва шаъни топталмоқда, шариатимизда қайтарилган катта гуноҳларга йўл очилмоқда.

Шариатимизга кўра, хар бир мусулмоннинг шаьни ва обрўсини тўкиш худди қонини тўкиш ёки молини ўзлаштириш каби бошқа мусулмон учун харомдир.

 Сўнги йилларда интернет сиёсий курашлар майдони, турли хил манфаатларнинг кучли қуролига хам айланиб бормоқда.

    Бузгунчи тўдалар, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда одамларн, айникса ёшларни тўғри йўлдан адаштириш, улардан ўзларининг гаразли максадлари йўлида фойдаланиш, жамиятда нифок чикариш хамда энг ачинарлиси уруш оловини ёкишга уринишмокда ва бунга маьлум маьнода эришишмокдалар хам. Бунга якин тарихимизда “араб бахори” деб ном олган зиддиятлар мисол бўлади.

  Интернет ва ижтимоий тармоклар оркали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги хам, кимдан талим олгани хам номаълум кимсалардан дин олинмайди. Чунки фатво бу дин демакдир. Шунинг учун машхур тобеин Мухаммад ибн сийрин рахматуллохи алайхи “бу илм-диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга каранглар” деганлар. (имом муслим ривояти).

Ижтимоий тармоклар оркали динимизга бўлаётган зарарлардан яна бири хар бир юртнинг пешкадам олимларини тахкирлаш, тухмат-бўхтон сўзлари билан обрўсизлантириш, уларни нифокда айблашдир. Уларнинг бундан ўйлаган максадлари мусулмон оммасини илмий рахбарсиз колдириб, ўзларига эргаштириш ва бошкаришдир, албатта, ижтимоий тармокларни буткул ёмонга чикаришга хаккимиз йўқ. Хаммамиз хам янгиликлардан хабардор бўлиш, дунёкарашимизни у́стириш максадида интернет тармогига мурожат киламиз. Муҳими улардан окилона фойдалансак, хусусан ёшларни аклан ва рухан тўғри тарбия топишида, турли ёт карашлар таьсирига тушиб колмасликларига хушёр бўлсак, максадга мувофик бўлади.

 

З.Собиров

Урганч шаҳар “Мискин бобо” масжиди имом ноиби

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний таълимда янги босқич: Тошкентда нуфузли анжуман бўлиб ўтмоқда

20.08.2026   36369   2 min.
Диний таълимда янги босқич: Тошкентда нуфузли анжуман бўлиб ўтмоқда

Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказининг Катта мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» мавзусидаги I илмий-амалий анжумани бошланди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тарихида илк бор ўтказилаётган ушбу нуфузли тадбирда Президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, шунингдек, диний таълим муассасалари раҳбарлари, бош имом-хатиблар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.  Анжуманга жами 700 нафарга яқин педагог ва соҳа вакиллари жалб этилган бўлиб, уларнинг 300 нафари бевосита залда, 400 нафари эса ҳудудлардан видеоселектор орқали қатнашмоқда.

Сўзга чиққан нотиқлар сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан диний-маърифий соҳани такомиллаштириш ва замонавий кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга тўхталиб ўтмоқда. Таъкидланганидек, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби, Имом Термизий ислом институти ва мадрасаси ҳамда 4 та халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши илм аҳлига кенг имкониятлар эшигини очди. Тошкент ислом институтида магистратура очилди, тизимдаги 510 нафар педагогнинг 50 нафардан ортиғи PhD ва DSc илмий даражаларига эга бўлди. 

Шунингдек, юртимиздаги диний таълим муассасаларига Мисрнинг Ал-Азҳар мажмуаси устозлари жалб этилди. 90 та фан дастури ва янги авлод дарсликлари яратилди. Мир Араб, Хадичаи Кубро, Ҳидоя ва Кўкалдош мадрасалари замонавий биноларга эга бўлиб, Иордания, Миср ва Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликлар ривожланмоқда.

Ушбу нуфузли анжумандан кўзланган мақсад ҳам профессор-ўқитувчилар учун илмий-амалий мулоқот майдонини яратиш, педагогларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш, таълим жараёнига рақамли ва инновацион усулларни кенг жорий этишдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари