Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Сентябр, 2024   |   24 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:57
Қуёш
06:16
Пешин
12:19
Аср
16:25
Шом
18:14
Хуфтон
19:27
Bismillah
27 Сентябр, 2024, 24 Рабиъул аввал, 1446

Туркия Фаластинга 50 минг нусха Қуръон ҳадя қилди

21.01.2022   934   1 min.
Туркия Фаластинга 50 минг нусха Қуръон ҳадя қилди

Фаластиннинг Ғаззо секторида фаолият юритаётган Туркиянинг “Гази Дастак” уюшмаси 20 мингдан ортиқ Каломуллоҳни масжидлар ва Қуръони каримни ўргатиш марказларига тарқатиш учун Ғаззодаги Дин ишлари ва вақфлар вазирлигига ҳадя қилди. Бу ҳақда Эрондаги “ИҚНА” сайти “Анадолу” матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар берди.

Ушбу Қуръони карим китобининг 20 минг нусхаси Ғаззога, 30 минг нусхаси эса Ғарбий соҳилга, жумладан, Қуддуси шариф шаҳрига тақдим этилади. Қуръоннинг ушбу нусхалари “Масжидул Ақсо Қуръони” деб номланади ва буюк китобнинг орқа муқовасида “Қурон – менинг совғам” номи билан нашриёт шиори босилган.

Маълумот учун, гуманитар масалаларга ихтисослашган “Гази Дастак” уюшмаси 2017 йилдан бери Ғаззо секторида ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Капитан кусто хижолат бўлди

26.09.2024   3944   1 min.
Капитан кусто хижолат бўлди