2023 йил 16 декабрь куни Қозон шаҳрида қиз ва аёллар ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади.
Танловда 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган қизлар иштирок этиши мумкин. Мусобақа Қозон ислом университети қошида очилган Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу номидаги ўқув маркази томонидан ташкил этилади. Мусобақа икки йўналиш бўйича ўтказилади:
– Қуръони Каримнинг охирги 10 сурасини ёддан ўқиш (5-8 ёшли қизлар);
– Қуръони Каримни 30 жузини ёддан ўқиш (9-15 ёшли қизлар).
Мусобақа соат 9:00да бошланади.
Барча йўналишлар бўйича асосий талаблар:
– Махраж ва тажвидга эътибор;
– Қуръони Каримни тараннум билан ўқиш.
Ҳар бир иштирокчи фақат битта йўналишда қатнашиши мумкин.
Дастлабки учта ўринни эгаллаган танлов ғолибларига қимматбаҳо совғалар берилади. Қолган барча иштирокчилар эса рағбатлантирувчи эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Аризалар 2023 йил 13 декабргача қабул қилинади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, шунда бироз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум ила бошларини кўтардилар. Биз: "Сизни нима кулдирди, ё Аллоҳнинг Расули?", дедик. "Менга ҳозиргина бир сура туширилди", деб: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иннаа аътойнакал Кавсар" сурасини қироат қилдилар. Сўнгра: "Кавсар нималигини биласизларми?" дедилар. "Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир", дедик. "У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган дарёдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича".