Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти "Абдуллоҳ ибн Масъуд" жоме масжиди имом хатиби Шукруллоҳ домла Тўхтабаевнинг падари бузрукворлари Ҳошимжон ҳожи ота Тўхтабаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оила, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Жаноза 25 ноябр куни пешин намозидан сўнг "Абдуллоҳ ибн Масъуд" масжидида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси