4 февраль куни Бухоро вилояти "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Юртимизда аёлларнинг ҳуқуқлари ва виждон эркинлиги" мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Д.Эгамова ва етакчи мутахассис М.Абубакирова маъруза қилдилар.
Учрашув давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
Дин соҳасидаги ислоҳотлар ва давлат-дин муносабатлари;
Диний таълим муассасаси битирувчиларини, айниқса аёл-қизларни, иш билан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш;
Отинойиларнинг расмий иш билан таъминланиши;
Аёл-қизлар ҳиссасини кучайтириш ва уларнинг юртимиз равнақига қўшган ҳиссаси;
Соф эътиқодни мустаҳкамлаш ва бидъат-хурофотларга қарши маърифий ишлар.
Шунингдек, талаба-қизларнинг саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
@muminauz