Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
*****
Эй Роббим!
Ҳар бир вафот этган мўминни раҳм қилгин!
Ҳар бир беморга шифо бергин!
Ҳар бир ғамнокка шодлик бергин!
Ҳар бир ишсизга иш бергин!
Ҳар бир бефарзандга солиҳ-солиҳа фарзандлар ато этгин!
Ҳар бир толиби илмга фойдали илм бергин!
Ҳар бир бўйдоққа солиҳ-солиҳа жуфтни рўбарў қилгин!
Ҳар бир маҳзунга саодат бергин!
*****
Кўпинча севишини ифода қилиб беролмайдиганлар кўпроқ севишади.
*****
Бу ҳаётда кўп нарсани ўзинг ўқиб, ўрганасан. Аммо қўполликни бошқалар билан бўладиган садоқатсиз муомалалардан кейин ўрганасан.
*****
Энг ҳунук нарсалардан бири – қадрноним деб юрган одаминг хатойингни айтмасдан сен билан алоқани узишидир.
*****
Баъзи одамлар сунъий дарахтларга ўхшайди. Ҳар қанча суғорсанг ҳам мева бермайди.
*****
Ҳеч кимни жеркиб, четга суриб қўйма! Аммо сени хоҳламайдиган инсонни қўлидан тутиб қолма.
*****
Шундай инсонлар борки, улар одамларга айб излаш кўзи билан, ўзларига эса гўзаллик, ютуқ излаш кўзи билан қарайдилар.
*****
Ҳеч кимга зулм қилмасликка, ҳеч кимни ғийбат қилмасликка, ҳеч кимнинг дилини оғритмасликка, ўзини ҳеч кимдан устун қўймасликка уринадиган кишиларга саломатлик бўлсин!
*****
Ҳаммамизда айблар бор. Агар Аллоҳ таолонинг “сатр” (тўсиш, яшириш) деган неъмати бўлмаганда, қаттиқ хижолатликдан бўйинларимиз эгилиб қолган бўларди.
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов
Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
“Муҳаббат” истилоҳда: “Кўрган нарсага хоҳиш қилиш ва уни яхши деб ўйлаш”, деганидир.
Муҳибнинг одати муҳаббат қилган нарса
ёки инсонга тегишли бўлган ҳамма нарсани яхши кўради.
Роғиб Асфаҳоний раҳматуллоҳи
алайҳ
Хулоса қилсак, муҳаббат – нозик туйғу. Шунинг учун Ватан муҳаббати тилда эмас, амалда кўринадиган туйғудир, дейилади.
Муҳаббат бирга яшайдиган кишиларгина тушунадиган жонли тажрибадир.
Матнни Абдулқайюм Исмоил ўқиди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати