Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Сентябр, 2024   |   16 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:49
Қуёш
06:08
Пешин
12:22
Аср
16:37
Шом
18:28
Хуфтон
19:42
Bismillah
19 Сентябр, 2024, 16 Рабиъул аввал, 1446

Қалбимиздаги туйғулар

16.04.2019   2662   1 min.
Қалбимиздаги туйғулар

Эй Роббим, жисмларимиздан ёмонлик, беморлик, сиқилиш, кўз тегиши, дангасалик, ғамлар, заифлик, безовталик ва беморликни чиқариб ташлаб, ўрнини соғлик, қувват, бахт ва хотиржамликка тўлдир!

*****

Эй Роббим, биз Сендан гўзал хотима ва мағфират сўраймиз! Бизнинг гуноҳларимизни кечир ва барчамизни раҳматинг билан ўраб олгин!

*****

Инсон вафот этганидан сўнг:

  • Юраги 10 дақиқа;
  • Ақли 20 дақиқа;
  • Кўзлари 4 соат;
  • Териси 5 кун;
  • Суяклари 30 кун ҳаётийлигини сақлаб қолар экан.
  • Солиҳ амаллар эса қиёматга қадар ўз соҳиби билан бирга бўлади.

*****

Аёлларини севмоқчи бўлсалар, уларнинг қалбига чуқур кириб бориш учун қулоққа ёқадиган гапларни топиб гапирадилар.

Кетмоқчи бўлсалар, аёллари қалбини синдириш учун кичик сабабларни излаб топадилар.

*****

Тажрибалар сенга кимни севишинг кераклигини ўргатса, оғир вазиятлар аслида сени ким севишини ўргатади.

*****

Хотин эридан сўраяпти:

  • Мени яхши кўрасизми?
  • Ҳа, яхши кўраман.
  • Алдаманг, кулгимни қистатманг! Агар яхши кўрганингизда менга нисбатан бепарволик қилмасдингиз.

*****

Қанийди, сени кетиб қолишинг учун эмас, балки яхшироқ томонга ўзгаришинг учун койиганимни билсанг эди!

*****

Агар аёлингдан “Нима бўлди?” деб сўраганингда, у сенга “Ҳеч нарса бўлмади” деб жавоб берса, билиб қўйки, оғриқлар, изтироблар уни гапирмайдиган қилиб қўйибди.

*****

 

Фейсбукдаги “Ҳаётнинг нариги юзи” саҳифасидан

Нозимжон Иминжонов таржимаси

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Идда сақламаслик саратонга сабаб бўлади

19.09.2024   39   2 min.
Идда сақламаслик саратонга сабаб бўлади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“ИДДА” НИМА ДЕГАНИ?

Динимизда аёл киши эрининг вафотидан ёки эри билан ажрашгандан кейин сақлаши лозим бўлган муддатга “идда” дейилади.
 

МУДДАТИ ҚАНЧА?

Унинг муддати эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун; ҳомиладор аёлнинг иддаси туққунича, эридан ажралган хотин иддаси талоқдан сўнг уч ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан тугайди. Турли сабабларга кўра ҳайз кўрмайдиган аёл эри билан ажрашса, уч ой идда ўтиради.
 

ҲОМИЛАДОР ЭМАС...

Ҳомиладор эмаслиги аниқ бўлган аёллар ҳам идда ўтиришлари лозим. Агар идда ўтирмасдан бошқа кишига никоҳлансалар, никоҳ ботил, ўзлари гуноҳкор бўладилар.
 

САРАТОНГА САБАБ БЎЛАДИ

Калифорния университети профессори, биологик текширувлар лабораторияси директори Доктор Жамолиддин Иброҳим бундай ёзади: “Аёлларнинг иммун тизимини ўрганиш натижасида уларда махсус ирсий хотирага эга ҳужайралар мавжудлиги аниқланди. Аёл киши турмуш ўртоғи билан жинсий алоқада бўлганда эрининг ҳужайралари камида 3 ой давомида аёлнинг репродуктив органларида фаол қолади. Агар аёл киши ушбу муддат ўтмасдан туриб бошқа эркак билан жинсий алоқада бўлса, бу иммун тизимини ишдан чиқишига, оқибатда саратон ўсмаларининг пайдо бўлишига олиб келади”.

Тақдқиқотчилар идда сақламай иккинчи эр билан жинсий ҳаётни давом этдирган аёлларда кўкрак ва бачадон саратони кўп кузатилишини алоҳида таъкидлайдилар.


ИЛМ – ИСЛОМГА ЕТАКЛАР

Америкалик эмбриолог Роб Гиллхем АҚШдаги аёллар орасида тадқиқотлар олиб борган. Натижада, муслима аёллар яшайдиган ҳудудда кўкрак ва бачадон саратонига чалинган аёллар бошқа минтақаларга қараганда ниҳоятда кам кузатилишини аниқлаган. Эмбриолог Гиллхем идда сақлаш ҳақидаги Қуръон оятларини ўқиб Исломни қабул қилди.

Алберт Эйнштейн институтининг илмий ходимлари ҳам бу борада узоқ йиллар тадқиқотлар олиб бориб, аёл кишининг организми эркак кишининг хромосомасидан тўлиқ тозаланиши учун айнан Аллоҳ таоло буюрган муддат талаб этилишини эълон қилганлар.

Миср тиббиёт маркази профессори Доктор Абдулбосит Саъид айтади: “Аёл киши эри билан жинсий алоқада бўлгандан сўнг, аёлнинг организми эркак кишининг хромосомасидан ҳар ойда фақатгина 30 % фоизи тозаланади. Тўлиқ тозаланиш учун эса камида уч ҳайз муддати талаб этилади”.


ХУЛОСА

Идда ўтиришнинг жуда кўп ҳикматлари бўлиб, уларни Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи билади. Келажакда бунга ўхшаш ҳикматлар яна чиқаверишида шубҳа йўқ.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар