АҚШ Массачусетс штатининг Кемридж шаҳри ҳокимлигига илк бор муслима аёл сайланди, деб ёзади islam.ru сайти.
31 ёшли Сумбул Сиддики – Покистонда туғилган, болалигида ота-онаси билан АҚШга кўчиб келган. У Браун университетини давлат бошқаруви мутахасислиги бўйича тугатган. Шунингдек, Притцкер ҳуқуқшунослик мактабида ўқиб, юрист дипломини олган.
Муслима-сиёсатчининг эътироф этишича, унинг манзилига динга оид кўплаб исломофобик хабар ва ҳақоратлар келиб туради. Аммо бу унинг ишлашига халақит қилмайди, балки жамиятда исломофобияга қарши сидқидилдан фаол курашишига рағбат беради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا عبد الكريم بن الهيثم نا أبو اليمان أخبرني شعيب نا عبد الله بن أبي حسين حدثني نوفل بن مساحق عن سعيد بن زيد عن النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم أنه قال: إن هذه الرحم شجنة من الرحمن فمن قطعها حرم الله عليه الجنة.
Саид ибн Зайддан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Албатта, бу раҳм Раҳмондан ўзакдошдир. Ким уни узса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади”, дедилар.
Изоҳ: Ислом гўзал ахлоқ дини бўлиб, ор-номусни сўз ёки амал билан поймол қилишдан сақлашни буюрган. Шулардан бири қариндошлик ришталари бўлиб, уни узмасликни буюрган. Чунки силаи раҳмни узиш одамлар ўртасида адоват ва нафрат келтириб чиқаради.
“Раҳм Раҳмондан ўзакдошдир” деган жумлани “Раҳм” Аллоҳ таолонинг “Раҳмон” исмидан олингандир”, деб тушуниш мумкин.
Баъзи муҳаддислар ўзакдош борасида, “Раҳм” сўзининг ҳарфлари Аллоҳнинг “Раҳмон” исмида мавжуд. Томирлар бир-бирига кириб кетгани каби чамбарчасдир.
Раҳм Аллоҳ таолонинг раҳмати нишонасидир, деганлар. Ким силаи раҳмдан юз ўгириб, риштани узса ва яхшилик билан қўшилмаса, Аллоҳ таоло унга жаннатга киришни ҳаром қилар экан.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси