ЎМИ матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Инсон зотида яратилиш эътибори билан нуқсонлар жуда кўпдир. Лекин унда ажойиб бир жазба яшайди. Агар унинг жазбаси жўш ўрса, ундаги заифлик қувватга, жаҳли эса илмга ўзгаради. Камчиликлари мукаммалликка айланади.
Шунда у инсон жаннатга ҳақли бўлади. Бу жазбанинг номи “Илоҳий ишқ” дейилади. Бу худди ниҳолнинг тагидаги сув кабидир. Агар сув бўлмаса, дарахт ям-яшил бўлиб кўкармайди. Унинг тагида сув бўлсагина гуллайди, мева беради. Инсондаги илоҳий ишқ ҳам дарахтнинг суви кабидир. Агар инсонда илоҳий муҳаббат бўлса, унинг имони гуллай бошлайди ва ундан мўминлик ифори таралади ва ён-атрофни ҳам ўраб олади.
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг "Илоҳий ишқ" китобидан
Нодир Одинаев таржимаси