Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Сентябр, 2024   |   17 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:50
Қуёш
06:09
Пешин
12:21
Аср
16:35
Шом
18:26
Хуфтон
19:40
Bismillah
20 Сентябр, 2024, 17 Рабиъул аввал, 1446

Рамазон ойи учун беш маслаҳат

6.05.2019   27171   2 min.
Рамазон ойи учун беш маслаҳат

Рамазон – мусулмонлар учун чинакам шодиёна. Бу ойда савоб амалларни кўпайтириб улуғ ажрларга эга бўлайлик. Сиз азизларга рамазон ойи учун бешта маслаҳатни тавсия қиламиз.

Биринчи

Жуда кўп таом еманг, сувни ҳам камроқ ичинг. Саҳарлик қилаётганда киши кун бўйи оч юришини ўйлаб кўп еб қўяди. Натижада ошқозон фаолияти қийинлашиб, киши дангаса ва беҳафсала бўлиб қолади. Ёдда тутинг, рамазон очлик ойи эмас, балки иймон-эътиқод синаладиган ойдир. Келинг, рамазон ойини пайғамбаримиз (с.а.в)  тавсия қилганларидек нафсимизни жиловлаб, ошқозонимизнинг учдан бирини овқатга, учдан бирини сувга қолган учдан бирини ҳавога тўлдирайлик.

Иккинчи

Сахийликни  кўпайтиринг. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) доимо сахий бўлганлар. Айниқса, рамазон ойида саховатлари янада ошиб кетган. Бу муқаддас ойда ким саховатпешалик қилса унга улуғ савоблар ёзилади. Иложи борича рамазоннинг ҳар кунида сахийлик қилинг. Биргина Қадр кечасида қилинган хайр-саховатга Аллох жуда кўп савобларни ваъда қилган. Саховатли бўлайлик, иншоаллоҳ  улуғ  ажрлар  эгасига айланайлик.

Учинчи

Беш маҳал намозга қоим бўлинг. Рамазон ойида кечалари таровеҳ намозига одамлар  ёғилиб келади. Аммо кундузлари  намоз ўқувчилар бир оз сийраклашгандек бўлиб қолади. Албатта таровеҳ намозининг ажри улуғ, Бироқ ёдда тутинг, Аллоҳ таоло бизга кунда беш маҳал намоз ўқишни фарз қилган. Фарз амални мукаммал адо этишда сусткашлик қилманг.

Тўртинчи

Рамазон ­ – Қуръон ойи! Бу муқаддас ойда кўпчилик  Қуръонни бир неча бор хатм қилиш пайида бўлади. Баъзиларимиз Қуръонни уч маротаба, баъзиларимиз беш маротаба хатм қиламиз. Бу ажойиб мусобақага ўхшайди. Айниқса, оятлар маъноси тушуниб ўқилганда савоби янада улуғ бўлади. Шу муқаддас ойда  Қуръон ўқиб қалбимизни нурга тўлдирайлик.

Бешинчи

Тақводор бўлайлик. Аллоҳ таоло бандаларига тақво қилишни буюриб, Бақара сурасининг 183-оятида қуйидагича марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби* сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”.

Оятда айтилганидек  рўзадорлик  ортидан тақводор бўлишга чақирилмоқда. Тақводор одам ўз  нафсини  жиловлайди. Шубҳали нарсалардан узоқ бўлади. Тақво сўзи кўп тилларда мавжуд эмас. Унинг асл маъноси “Аллохдан қўрқиш, У белгилаган ҳадлардан ошмаслик ва охиратни ўйлаб яшашдир”. Тақво фақат Аллоҳдан қўрққанимиз баробарида унга бўлган чексиз муҳаббатимиз сабаб бўлса янада яхши.

 

   

Рамазон-2019
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди 

20.09.2024   388   1 min.
Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди 

Шу йил 18-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин домла Шерхонов, бўлим ходими Абдуносир Бобомирзаев ва “Қуръони Карим ва тажвид”ни ўргатиш бўлими мудири ўринбосари Фозилжон Бабажановлар Бухоро вилоятидаги диний таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиш, ўқитувчи ва талабалар билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида Мир Араб олий ва ўрта махсус мадрасалари ва “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ислом таълим муассасасида бўлди. 

Ташриф давомида соҳа масъуллари ўқитувчи ва талабалар билан очиқ мулоқотда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни, ислом динини ёшлар онгига тўғри етказа олиш, ижтимоий тармоқлардан мақсадли фойдаланиш, янги ислоҳотларни таълим жараёнида бирга олиб бориш тўғрисида фикр-мулоҳаза алмашилди. Шунингдек, таъли муассасаларида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Ўқитувчи ва ходимларнинг таълим жараёнини яхшилаш мақсадида таклифларини инобатга олиб, амалий ёрдам кўрсатиш айтиб ўтилди. Таълим муассасалари олдида турган масъулиятли вазифаларни самарали амалга ошириш учун керакли кўрсатмалар берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди  Соҳа масъуллари Бухородаги диний таълим даргоҳларида бўлди 
Ўзбекистон янгиликлари