Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Феврал, 2026   |   25 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:21
Пешин
12:42
Аср
16:12
Шом
17:58
Хуфтон
19:11
Bismillah
13 Феврал, 2026, 25 Шаъбон, 1447

Нафл намози: шукри вузуъ намози

17.03.2018   19937   1 min.
Нафл намози: шукри вузуъ намози

Шукри вузуъ намози 

Одатда таҳорат қилиб бўлгандан сўнг ўқиладиган намоз “Шукри вузуъ” (таҳоратнинг шукри) дейилади. 

Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир одам яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила иқбол қилган ҳолда икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади”, дедилар”.

Имом Абу Довуд ривоят қилган.

 

“Мўминнинг меърожи” китобидан 

ЎМИ Матбуот хизмати

Фиқҳ
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Болани икки йилдан аввал сутдан чиқариш

13.02.2026   776   2 min.
Болани икки йилдан аввал сутдан чиқариш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Болани икки йил эмизмасдан сутдан чиқариб юборса болани ҳаққи ота-онада қолиб кетмайдими?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Шариатимизда она боласини икки йил тўлиқ эмизсин деган талаб йўқ. Агар сутдан чиқариш болага зарар қилмаса, икки йил бўлмасдан туриб ҳам чиқариш жоиз. Икки йилга етмасдан чиқарса, боланинг ҳаққи ота-онада қолиб кетди дейилмайди. Аллоҳ таоло Бақара сурасида бундай марҳамат қилади:

Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар...”.

Мазкур ояти карима тафсирида муфассир уламолар: “Эмизиш муддатини икки йил деб белгиланиши вожиб маъносида эмас. Бунга “Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса” сўзи далолат қилади. Аллоҳ таоло эмизиш муддатини охирига етказишни банданинг хоҳишига боғлаб қўйганидан муддатни охирига етказиш вожиб эмаслиги англашилади”, дейишган.

Қолаверса, мазкур оятнинг давомида Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ бўлмайди”, дейилган. Яъни икки йилдан олдин эр ва хотин ўзаро келишган ҳолда, боланинг ҳолатидан келиб чиқиб сутдан чиқаришларида гуноҳ бўлмайди.

Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ болани икки йилдан аввал сутдан чиқаришда эр ва хотиннинг ўзаро розилиги лозим, икки йилдан кейин эса эр ё хотиндан бирининг розилиги билан чиқариш мумкин, деганлар.

Аммо болага эмиш зарур бўла туриб, сутдан чиқариб юбориш мумкин эмас. Чунки бу унга очиқ-ойдин зарар бериш бўлади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар