Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Феврал, 2026   |   26 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:00
Қуёш
07:20
Пешин
12:42
Аср
16:13
Шом
17:59
Хуфтон
19:12
Bismillah
14 Феврал, 2026, 26 Шаъбон, 1447

Тобутнинг олдида юрган афзалми ёки ортидами?

06.04.2018   8697   1 min.
Тобутнинг олдида юрган афзалми ёки ортидами?

Cавол: Тобут ортидан юриш афзалми ёки олдидами? Шунга боғлиқ масалаларни баён қилсангиз. 

Жавоб: Тобут ортида юриш афзалдир. Тобутнинг ўнг ёки чап томонида юрилмайди (“Фатҳул-қадир”). 

Вафот этган киши қўшни, қариндош ёки яхшилиги билан танилган инсон бўлса, унинг тобути ортидан бориш нафл ибодатдан афзалдир (“Баҳрур-роиқ”). 

Бирор уловда тобутнинг ортидан бораётган киши ундан ўтиб кетиши макруҳдир (“Фатовойи Қозихон”). 

Тобут ортидан бораётганлар жим, сўзлашмай боришлари лозим. Овозларини чиқариб Қуръон ўқишлари ва зикр қилишлари макруҳ. 

Зикр қилишни хоҳлаган киши ичида зикр қилиши мумкин (“Шарҳи Таҳовий”; “Фатовойи Қозихон”).

 

“Сўраган эдингиз” китоби асосида тайёрланди

ЎМИ Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар

Бахтсизликнинг беш аломати

13.02.2026   4251   1 min.
Бахтсизликнинг беш аломати

Мурид учун  зарур  шартлардан бири Аллоҳ олдидаги бурчини бажаришда йўл қўйган хатолари учун кўнглини ҳаё олови билан доимий ёқишидир.

Фузайл ибн Иёз дейдилар: “Бахтсизликнинг беш аломати бор: бағритошлик, кўз ёши тўкмаслик, беҳаёлик, дунёга ҳарислик, узун ва битмас орзулар уммонида сузиш”.


Донолар демишлар: “Инсонни Аллоҳдан қўрқув ва ҳаё тарк этган бўлса унда бошқа ҳеч қандай яхшилик қолмайди”.

Банданинг Аллоҳдан қай даражада ҳаё қилиши унинг иймони ва дунёга бўлган муҳаббати миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

Улуғлар демишларки: “Ҳаё ва унс (хотиржамлик) кўнгил эшигини қоқиб кўради. Агар унда зуҳд (дунё севгисидан воз кечиш) ва вараъ (парҳезгорлик)ни топишса қўним топадилар, акс ҳолда тарк этадилар”.


Аллоҳ марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, (хотин) унга интилди. У ҳам, агар Роббининг бурҳон-ҳужжатини кўрмаганида, (хотинга) интилар эди” (Юсуф сураси, 24-оят).

Бурҳон-ҳужжат ҳақида айтилганки: “Зулайҳо либоси билан хона бурчагида турган бут устини ёпиб қўйди. Буни кўриб Юсуф алайҳиссалом ундан: “Нима қиляпсан?”– деб сўраганларида аёл: “Бунинг олдида гуноҳ қилишга уяламан”, – деб жавоб берди. Шунда Юсуф алайҳиссалом: “Менинг Аллоҳим ҳаё қилишлигим учун бу жонсиз бутдан кўра муносиброқ эмасми?!” – дедилар".

 

“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.