Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Декабр, 2025   |   14 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:09
Қуёш
07:33
Пешин
12:19
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
05 Декабр, 2025, 14 Жумадул сони, 1447

25.02.2021   695   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

ЁҒАЁТГАН ЁМҒИР – ДУОЛАР ИЖОБАТИ

04.12.2025   2210   2 min.
ЁҒАЁТГАН ЁМҒИР – ДУОЛАР ИЖОБАТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўтган жума куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда жамоат билан истисқо намози ўқилиб, Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб, дуои хайрлар қилинган, Маккаи мукаррамада умра зиёратида бўлиб турган юртдошларимиз ҳам бу хайрли ташаббусга қўшилишган эди. Шунингдек, мадрасаларимизда Қуръони карим 521 марта, “Саҳиҳул Бухорий” 14 та хатми кутуб қилиниб, 750 мингдан зиёд истиғфор, 240 мингдан зиёд салавотлар айтилган, 500 га яқин жонлиқлар сўйилиб, 5000 га яқин ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилганди.

Алҳамдулиллаҳ, орадан бир неча кун ўтиб, Аллоҳ таоло қилинган дуо ва илтижоларимизни ижобат қилиб, юртимизда ёмғир ёға бошлади. Бу – Аллоҳнинг раҳматидир, иншаАллоҳ. Зеро, “Ёмғирни У ёғдирур” (Луқмон сураси, 34-оят).
 

Албатта, дуонинг қабул бўлишида ихлос, умид билан ёлвориш ҳамда ижобатига шошилмаслик лозим. Зеро, дуо қилишга илҳом берган Зот, албатта Ўзи ижобат этади. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёмғир ёғмаётганидан шикоят қилишганида у зот алайҳиссалом: “Сизлар диёрингиз қуриб, ёмғир кечикканидан шикоят қиляпсизлар. Аллоҳ таоло сизларга дуо қилишни буюриб, уни ижобат этишни ваъда қилган”, деганлар.



Ушбу ёмғирнинг ёғиши аҳолимизнинг яхшилик йўлида бирлашиш рамзига айланди. Бу воқеа, фақатгина табиатдаги ўзгариш эмас, балки халқимизнинг тавба-тазарру ва меҳр-оқибат билан ўзаро боғланишининг амалий исботидир.
 

 Шундай экан, Аллоҳнинг неъматлари ва раҳмати устимизда бардавом бўлиши учун янада кўпроқ шукр, тавба қилишга, истиғфор айтишга, исрофдан тийилишга, силаи раҳм, ўзаро меҳр-оқибатга одатланайлик.

Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни сероб ва хайрли, бошланган қиш фасли баракали бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати