#хабар #мусобақа
Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон халқаро Исломшунослик академияси ва Шайхонтоҳур спорт мактабида диний соҳа ходимлари ўртасида спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” мусобақасининг республика босқичи саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. (https://t.me/muslimuzportal/44428)
Мазкур мусобақада дастлаб 16 та жамоа нимчорак финал баҳсларига киришди. Қизғин беллашувлар натижасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Бухоро, Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Чорак финал учрашувларидан сўнг Қашқадарё, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди.
Финал йўлланмаси учун кечган баҳслар эса янада кескин тус олди. Унда Қашқадарё — Самарқанд ҳамда Қорақалпоғистон — Навоий жамоалари ўртасида муросасиз ўйинлар бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра, Қашқадарё ва Қорақалпоғистон жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Навоий ва Самарқанд жамоалари учинчи ўрин учун баҳс олиб борадиган бўлишди.
Шундай қилиб, эртага — 10 февраль куни мазкур жамоалар иштирокида ҳал қилувчи ўйинлар бўлиб ўтади.
Шунингдек, шахмат бўйича баҳслар ҳам қизғин ва муросасиз кечди. Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев, Тошкент вилоятидан Абдулазизхон домла Аҳмадхўжаев, Қорақалпоғистон Республикаси вакили Абдулкабир домла Идрисов ҳамда Фарғона вилояти вакили Ниёзбек домла Пайғамов моҳирона юришлар қилишди.
Мусобақалар тафсилотини каналимизда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати