Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Сентябр, 2024   |   16 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:49
Қуёш
06:08
Пешин
12:22
Аср
16:37
Шом
18:28
Хуфтон
19:42
Bismillah
19 Сентябр, 2024, 16 Рабиъул аввал, 1446

Исмоил Гаспирали дарс берган мадраса диний бошқарма ихтиёрига қайтарилди

24.05.2019   2068   1 min.
Исмоил Гаспирали дарс берган мадраса диний бошқарма ихтиёрига қайтарилди

Қримнинг Боқчасарой шаҳрида 1500 йилда қурилган ва диний мажмуа таркибига киритилган «Занжирли мадраса» Қрим мусулмонлар диний бошқармаси ихтиёрига ўтказилди.

"Islam today" нашрининг хабар беришича, бу ҳақдаги қарор Республика Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган. 1500 йилда Менгли Қаҳрамон томонидан асос солинган ушбу мадраса Россия ҳудудида сақланиб келинаётган энг қадимий исломий диний мактаблардан бири ҳисобланади.

Ушбу мадрасада ислом дунёсида машҳур бўлган кўплаб олимлар таълим олган. Мадрасада исломий фанлардан ташқари араб тили, фалсафа, ҳуқуқ, математика, астрономия каби фанлар ҳам ўқитилган. «Бу ерда 1870 йилларда машҳур жамоат арбоби Исмоил Гаспирали (Исмоил Гаспринский) ишлаб, дарс берган», деб ёзилган Қрим мусулмонлар диний бошқармаси ахборотида.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

19.09.2024   58   1 min.
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

#ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада, жумладан, Ургут тумани бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритган Самарқанд вилояти Ургут тумани "Чубин" жоме масжиди имом-хатиби Ҳусниддин домла Ибрагимовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! Дин ривожи, халқ маърифати ва ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин! 

Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Ҳусниддин домла Ибрагимовнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uz