Санкт-Петербург жоме масжидининг иккинчи қаватидаги залда кенг миқёсдаги таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб боридаётгани вва ушбу ишлар ўзининг мантиқий якунига етиб қолгани маълум қилинди.
Ушбу босқичда масжиднинг тарихий паркетлари тикланиб, залнинг аянчли ҳолати яхшиланмоқда. Масжиднинг очилиш маросими 2019 йил ноябрь ойи бошларида ўтказилиши режалаштирилганлиги маълум қилинган.
Ушбу масжид Россия шимолий пойтахтининг энг йирик исломий обидаларидан бири эканлиги, ушбу реставрация ишлари тарихий ёдгорликни сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилаётгани айтилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Савол: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтмайди. Шунинг учун зиммасида Рамазон ойи рўзасидан қарзи бор бўлган киши аввало қазо рўзасини тутиши мақсадга мувофиқ. Чунки қазо рўзаларни нафллардан аввал тутилгани афзал саналади. Қазо рўзасини тутаётган киши бомдод намозининг вақти (субҳи содиқ) кирмасидан аввал "Рамазон ойидан тута олмаган қазо рўзани тутиш"ни ният қилиши керак бўлади. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл ибодат бўлиб, уни шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Шунинг учун Сиз аввал қазо рўзаларни мукаммал тутиб олиб, кейин шаввол ойи давомида олти кун рўза тутишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.