Келиб чиқиши жазоирлик бўлган Квебек университети талабаси Линда Алиан халқаро эътирофга сазовор бўлган компьютер тизими хавфсизлигининг янги моделини ишлаб чиқди.
Ислам.ру хабарига кўра, магистр даражасини олиш доирасида Линда ҳар қандай компьютер тизимига кириш назоратни таъминлайдиган хавфсизликнинг янги моделини ишлаб чиқиш уддасидан чиқди. Бу ҳижобдаги талабанинг биринчи бундай ютуғи эмас. Аввалроқ, унинг Science Direct платформасида чоп этилган илмий мақоласи тармоқлар ва коммуникацияларнинг келгуси ривожланиши бўйича ўн тўртинчи халқаро конференция мукофоти билан тақдирланди. Унинг иши Springer Journal of Ambient Intelligence ва Humanized Computing халқаро илмий журналларда ҳам чоп этилди.
HoBAC аббревиатураси остидаги модель ҳар қандай компьютер тизимининг рақамли активларини рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш имконини беради.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Жорий йилнинг 19-ноябрь куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи" китобининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Обиджон Кадиров, Молиявий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи И.Зухриддинов, Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Камолов, Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Ж.Хатамов, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов, диний соҳа вакиллари ҳамда зиёлилар иштирок этди.
Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган қудсий ҳадис шарҳи ва унинг инсон маънавияти, жамият ахлоқий муҳитидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муфтий ўринбосари асарнинг бугунги кун билан ҳамоҳанглиги ва ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган қудсий ҳадис шарҳи ва унинг инсон маънавияти, жамият ахлоқий муҳитидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муфтий ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов китобнинг бугунги кун билан ҳамоҳанглиги ва ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Уламолар китобдаги ҳикматлар инсонни самимият, тақво, яхшилик ва қалб поклигига чорлашини қайд этиб, ушбу асар кенг китобхонлар учун муҳим маънавий манба эканлигини урғуладилар.
Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими", "Ёшларга насиҳатим" номли китоблари ҳақида ҳам тўхталиб, исломий илмлар соҳасида юзага келадиган турли ихтилофларни илмий, мувозанатли ва далилларга асосланган тарзда ёритиб бериши билан алоҳида аҳамиятга эга эканлиги, асарда фиқҳ ва ақиданинг энг муҳим масалаларидаги турлича қарашлар сабаблари, уларнинг манбалари ҳамда ечимлари кенг ва тушунарли услубда баён қилингани, “Ёшларга насиҳатим” китоби эса ёшлар учун маънавий раҳбар, тарбия манбаи ва жамиятга фойдали инсон бўлиш йўлидаги қўлланма экани таъкидланди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати.