Коронавирус инфекциясининг янги тури (COVID-19) пандемияси 2022 йил бошида тугайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге Даниянинг DR телеканалига маълум қилган, дея хабар қилди azon.uz.
Халқаро ташкилот вакилининг сўзларига кўра, 2021 йил ҳам коронавирус йили бўлса-да, аммо вазият бир йил аввалгига нисбатан анча бошқариладиган бўлади. "Энг ёмон сценарий тугади. Вирус янги тарқалишни бошлаган 2020 йилга нисбатан ҳозир кўпроқ маълумотга эгамиз", деган Клюге.
Шу билан бирга, Клюге фақат ўз фикрини айтаётгани ва ҳеч ким пандемия билан боғлиқ вазият атрофидаги воқеалар қандай ривожланишини башорат қила олмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
“Вирус сақланиб қолади, аммо чекловларга эҳтиёж қолмайди деб ўйлайман. Бу оптимистик хабар”, - дея қўшимча қилган ЖССТ вакили.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Жиззах вилояти Зомин тумани бош имоми ҳамда "Маърифатли" масжиди имом-хатиби Аброр домла Равшановнинг акалари Абдулла отанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечириб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz