Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Декабр, 2025   |   11 Ражаб, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:49
Пешин
12:31
Аср
15:22
Шом
17:08
Хуфтон
18:26
Bismillah
31 Декабр, 2025, 11 Ражаб, 1447

Саудиянинг Абҳа шаҳри оппоқ қорга бурканди

06.04.2018   4085   1 min.
Саудиянинг Абҳа шаҳри оппоқ қорга бурканди

Саудия Арабистони жанубида жойлашган тоғ ва унга туташ ҳудудларга 3 апрель куни қор ёғди. Бу ҳақда "gulfnews.com" нашри хабар берди.

Саудия Ахборот агентлиги Асир вилояти ва Абҳа шаҳри оппоқ қорга буркангани хабар қилди. Маҳаллий агентликлар хабарига кўра, қор душанба куни тунги кучли ёмғирдан кейин ёққан.

Абҳа шаҳри мамлакат ичидаги ва хорижлик сайёҳлар келадиган маскан ҳисобланади.

Асир вилояти юқори платода жойлашгани сабабли Саудиянинг бошқа минтақаларига нисбатан кўпроқ ёмғир ёғади.

Абҳа шаҳри яқинида жойлашган тоғнинг Жабал Савда деб номланган чўққисининг баландлиги қарийиб 3000 метрни ташкил этади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Бир кунда мингта яхшилик

04.08.2025   15069   1 min.
Бир кунда мингта яхшилик

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 

حدثنا العباس بن محمد الدوري  نا يعلى نا موسى  عن مصعب بن سعد  عن أبيه سعد بن مالك قال: كنا جلوسا عند رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم فقال: ”أيعجز أحدكم أن يكسب في اليوم ألف حسنة“. قال: فسأله سائل من جلسائه: كيف يكسب أحدنا يا رسول الله كل يوم ألف حسنة  قال: ”يسبح مائة تسبيحة يكتب له ألف حسنة  أو يحط عنه ألف خطيئة.


Мусъаб ибн Саъд отаси Саъд ибн Моликдан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик.

Шунда у зот: “Сизлардан бирингиз бир кунда мингта яхшилик қилишга ожизми?” дедилар.

У зот билан бирга ўтирганлардан бири: “Ё Аллоҳнинг Расули, қандай қилиб ҳар биримиз бир кунда мингтадан яхшилик қила олишимиз мумкин?” деб сўради.

“Юзта тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ” деб) айтса, унга мингта савоб ёзилади ёки ундан мингта хато ўчирилади”, дедилар.

 

Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси

 

Мақолалар