Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Сентябр, 2024   |   17 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:50
Қуёш
06:09
Пешин
12:21
Аср
16:35
Шом
18:26
Хуфтон
19:40
Bismillah
20 Сентябр, 2024, 17 Рабиъул аввал, 1446

Қозоғистонда ҳам Рамазон 17 майдан бошланади

13.05.2018   3045   1 min.

Қўшни Қозоғистон Республикасида муқаддас Рамазон ойи бошланадиган санаси аниқ бўлди. Бугун, бош муфтий томонидан Қозоғистон халқига видеомурожаат йўлланди.

Унда, Қозоғистондаги астрономик тадқиқотлар билан шуғулланувчи идоралар маълумотларига асосланиб, 17 май санаси Рамазоннинг биринчи куни экани маълум қилинди.

Бу йилги Рамазон рўзасининг бошланиш санаси барча қўшни давлатларда бир кунга белгилангани қўшни республикалар уламоларининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятларининг ижобий самараси, деб айтиш мумкин.

Аввалроқ, қўшни Тожикистонда ҳам Рамазоннинг 17 май куни бошланиши маълум қилинган эди.

Ушбу видеолавҳада Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ўразнинг мурожаати билан танишишингиз мумкин.

ЎМИ Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Сеҳргарнинг макри

20.09.2024   14   1 min.
Сеҳргарнинг макри

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сеҳргарлар шайтоннинг хизматкорларидир. Шайтон инсонларни Аллоҳга ибодат қилишдан тўсиш учун ўз “ходимлари”ни ишга солади. Бунинг учун сеҳргар ўзининг ҳузурига келувчиларни Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйишга, тумор тақишга чақиради. Натижада уларни аста-секин ширк амалларга бошлайди.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тумор тақса, батаҳқиқ ширк келтирибди”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Сеҳргарларнинг яна бошқа макрларидан бири бу – ҳузурига келганларнинг касалликлари ҳақида билишларини даъво қилишлари саналади. Улар ҳар бир инсонда учраб турадиган беморлик ва муаммолар масалан, бош, бел оғриғи, баъзан ғамга ботиш кабиларни айтиб, ўзларини гўёки мижознинг ҳар бир дарди ҳамда сирини биладигандек кўрсатишади. Яна сеҳргарлар варақларга Қуръони каримдаги айрим оятлардан ёзиб, ўзларини худди жинлардан эмас, Аллоҳдан ёрдам-мадад сўраётгандек қилиб кўрсатиб, одамларни алдайдилар.

Давоми бор...

1-қисм
2-қисм

3-қисм
4-қисм
5-қисм

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар