Бирлашган Араб Аримликларининг Абу Даби шаҳрида Рамазон ойида жамоат жойларида таом истеъмол қилганлик, сув ичганлик ҳамда чекканлик учун жаримага тортилади. Бу ҳақда "gulfnews.com" сайти хабар берди.
Жарима миқдори икки минг дрҳам миқдорида экани айтилган. Бундан ташқари, жамоат жойда овқатланганлик учун бир ойгача қамоққа олиш жазоси қўлланилиши мумкинлиги айтилган.
1987 йилда қабул қилинган БАА 3-сонли Федерал қонунининг 313-моддасига биноан, кундузги вақтда таом ейиш, тамаки чекиш таъқиқланган. Ушбу қоида БААдаги диний эътиқодидан қатъий назар барча учун амал қилади.
ЎМИ Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин:
أَسْتَغْفِرُاللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривоятлари).
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан.