Яқин келажакда Бирлашган Араб Амирликлари кўчалари бўйлаб мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган “ақлли” автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
Автобуснинг ичкари қисми электрон кузатув ва назорат тизимлари билан жиҳозланиши режалаштирилган. Жумладан, ўқувчиларни автобусга чиқиб жойлашгани ҳамда манзилга етиб борганлиги тўғрисида хабар бериб турувчи 14 та кузатув мосламалари ўрнатилади. Ушбу “ақлли” автобусларнинг ҳаракатини ота-оналар мобил илова орқали кузатиб туриш имкониятига эга бўладилар.
Энг муҳими, автобуслар экологик жиҳатдан хавфсиз бўлиб, унинг двигатели электрон батареялардан ташкил топган.
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Саҳоба Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг оила қуриши ҳақидаги воқеани тарих китобларидан ўқиб олишингизни тавсия қиламиз.
Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг никоҳини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқидилар. Икки ёшнинг никоҳига баракалар тилаб, бундай дуо қилдилар:
اللهُمَّ صُبَّ عَلَيْهَا الْخَيْرَ صَبًّا وَلَا تَجْعَلْ عَيْشَهَا كَدًّا كَدًّا
Ўқилиши: Аллоҳумма субба ъалайҳал хойра соббан ва лаа тажъал ъайшаҳа каддан каддан.
Маъноси: Аллоҳим, уларга яхшиликларни ёғдиргин, турмушларида машаққат кўрсатмагин.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Жулайбиб розияллоҳу анҳунинг аёли ҳақида: “Мадинада ундан кўра саховатли аёл йўқ эди”, дейди.
Муҳтарам оталар, сиз ҳам қизингизни бугундан бошлаб шундай дуо қилишни унутманг!
Даврон НУРМУҲАММАД