Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Сентябр, 2024   |   17 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:50
Қуёш
06:09
Пешин
12:21
Аср
16:35
Шом
18:26
Хуфтон
19:40
Bismillah
20 Сентябр, 2024, 17 Рабиъул аввал, 1446

Ўзбекистонда Ҳайит намозида қанча киши қатнашгани маълум қилинди

21.08.2018   12   1 min.
Ўзбекистонда Ҳайит намозида қанча киши қатнашгани маълум қилинди

 

Бугун, 21 август куни Ёшлар пресс клубида Дин ишлар бўйича қўмита “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” брифинг ўтказилди.

 

Маълум қилинишича, бугун, Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 21 августда соат тонгги 05:45 дақиқадан то 06:40 дақиқагача бўлган белгиланган вақтларда Республикамиз минтақалари кесимида Ийд ал-Адҳо – Қурбон Ҳайити намози адо этилди.

 

Республикада фаолият кўрсатаётган 2056 та масжидлардан 1982 тасида 1 миллион 903 минг 690 нафар фуқароларимиз Ҳайит намозини ўқидилар. Жумладан, Андижон вилоятида 170 та, Наманган вилоятида 183 та, Фарғона вилоятида 188 та, Сирдарё вилоятида 68 та, Тошкент вилоятида 223 та, Тошкент шаҳрида 106 та, Жиззах вилоятида 166 та, Сурхондарё вилоятида 107 та, Самарқанд вилоятида 273 та, Бухоро вилоятида 102 та, Навоий вилоятида 68 та, Қашқадарё вилоятида 182 та, Хоразм вилоятида 97 та ва Қорақалпоғистон Республикасида 50 та масжидларда Ҳайит намози адо этилди.

 

Тошкент шаҳрида 106 та масжидда 349 минг 390 нафар ҳамюртларимиз Ҳайит намозида иштирок этдилар. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуасига 14 минг 373 нафар, «Минор» масжидида 12 минг 123 нафар, Кўкча масжидида 27 минг 225 нафар, "Ислом ота" жоме масжидида 10 минг 400 нафар фуқароларимиз жам бўлдилар, дейилади Қўмита маълумотида.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Аввал бурчингизни адо қилинг

19.09.2024   2570   2 min.
Аввал бурчингизни адо қилинг

Биз йўқлик даштида, жонимиз руҳият оламида эди. Отамиз ва онамиз сабабидан бизлар ёруғ оламни кўрдик. Бу дунёда неки мартабага эришсак, барчасида уларнинг ҳақлари бор. Ҳатто улар ўзларининг фарзанд олдидаги бурчларини адо қилмасалар ҳам, бизлар уларни фарзанд сифатида қадрлашга мажбурмиз.

Ҳаётда оталик бурчини адо қилмайдиган эркаклар, оналик меҳрини фидо қилмайдиган аёллар топилиб туради. Ҳатто сериаллар таъсирими, охирзамон аломатими, ҳар ҳолда “ўзим учун яшашим керак!” деган шиорлар аёлларда тобора кўпайиб бормоқда, буни тан оламиз. Бироқ улар нодон бўлса, фарзанд ҳам оқпадар бўлиш йўлини ихтиёр қилурми? Эртага нима бўлади, бу аҳволда?

Бугунги кунда барча соҳадаги асосий камчилик ҳар ким бировдан ўз ҳуқуқини талаб қилиб, унинг ҳақ ва ҳуқуқлари ҳақида деярли ўйлаб кўрмаслиги ва бошқалар ўз вазифаларини адо қилмаслиги ҳақида дунё айвонида (ижтимоий тармоқларда) бонг уриб, ўз вазифасини унутиб қўйишлиги бўлиб турибди.

Бу иллат оилада ҳам ўз ҳукмронлигини ўтказмоқда. Аёллар-ку, ожиза, уларни тушунса бўлади. Аммо эрлар ҳам уялмай-нетмай, заррача ор қилмай, бир хотинни йўлга сола олмай ҳокимиятгача боришмоқда.

Ўзим шахсан шундай тадбирларда қатнашганман. Юқори ташкилотларга бориб, “хотиним билан яраштириб қўйинглар” деганларни муҳокама қилганмиз. Уларнинг ишларини маҳалла фаоллари ҳам, масжид ходимлари ҳам ижобий ҳал қилишга ожиз. У тараф ҳам ўз ҳақини талаб қилади, бу тараф ҳам.

Шунингдек, ҳукуматдан ҳақ талаб қилиш ҳам бор. Ўзларини жабрдийда қилиб кўрсатади. Яхшилаб суриштирсангиз, ўзларининг фуқаролик бурчларини адо қилмайди.

Инсон аввало ўз нафси олдида адолатли бўлиши керак. Ана ундан кейин қайсидир сабаблар туфайли муаммоларга дуч келса, майли ҳаққини сўрасин. Аслида ҳамма ўз бурчи ва вазифасига содиқ бўлса, бунчалар муаммолар кўп бўлмас эди. Илло бўлса ҳам онда-сонда учрар эди.

Муқаддас Ислом дини таълимотларида ҳам жаннатдаги олий мартабаларга етишиш учун Аллоҳ таолога ибодат қилиш, бандаларнинг ҳаққига тажовуз қилмаслик шарти бор.

Агар сиз бурчингизни сидқидилдан адо қилсангиз, шунда барака топасиз, иншаАЛЛОҲ.

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ