Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриётига янги логотип ясаш бўйича профессионал реклама компаниялари, агентликлар ва жисмоний шахслар ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин.↓
Танловга ижодий иш юбориш тартиби:
Ижодий ишларни ўрганиш мезонлари:
Танловга юборилган логотип лойиҳаларини “Мовароуннаҳр” нашриёти таркибида тузилган ҳайъат қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:
– нашриёт йўналиши, диний адабиётлар мазмунини акс эттириши;
–“Мовароуннаҳр” нашриёти номи тасвирланиши;
– логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;
– логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулотлар ва корпоратив совғаларга мослашувчан кўринишда бўлиши;
Ҳайъат энг яхши ишларни танлаб олади ва интернет фойдаланувчилари орасида очиқ овозга қўяди. Ғолиб овозга қўйиш натижалари ҳамда танлов ҳайъатининг якуний хулосаси асосида аниқланиб, унинг номи нашрларимизда ва нашриёт сайтида эълон қилинади.
Танлов ғолиби “Мовароуннаҳр” нашриётининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади!
Танлов натижаси 2019 йил январь ойи охирларида эълон қилинади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан диний соҳа вакиллари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ва ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида спорт мусобақалари изчил равишда ташкил этилмоқда.
Шу доирада Қашқадарё вилоятида волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича мусобақаларнинг финал босқичи ўтказилиб, шаҳар ва туманлардан сараланган ғолиблар фаол иштирок этдилар. Қизғин баҳслар якунланиб, ҳар бир спорт тури бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Тадбир якунида иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, кейинги босқич мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Мусобақада ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Фарҳод Кушаков иштирок этиб, қатнашчиларга эзгу тилаклар билдирди ва республика босқичида омад тилади.
Тадбирни юқори савияда ташкил этишда яқиндан кўмаклашган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят спорт бошқармаси раҳбарияти ҳамда ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати