Юртимиздаги жоме масжидларда 2019 йил 11 август якшанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент шаҳри масжидларида шу йил 11 август куни эрталаб соат 05:45 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда қуйидаги вақтларда масжидларда Қурбон ҳайити намози адо этилади.
№ Вилоят Қурбон ҳайити намози вақти
1. Андижон вилояти 05:35
2. Бухоро вилояти 06:10
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:05
5. Наманган вилояти 05:35
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:45
11. Фарғона вилояти 05:35
12. Хоразм вилояти 06:20
13. Қашқадарё вилояти 06:05
14. Қорақолпоғистон Республикаси 06:25
Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
У киши айтадилар: Бир кампир Набий сoллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. У зот менинг ҳузуримда эдилар.
Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам унга: — «Сиз кимсиз?» — дедилар. У: — «Мен Жусама ал-Музанийяман», — деди.
Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам: — «Йўқ, сиз — Ҳасона ал-Музанийясиз! Ўзингиз қандайсиз? Аҳволларингиз қандай? Биз кетгандан кейин қандай яшаяпсизлар?» — дедилар. У: — «Яхшимиз, отам ва онам сизга фидо бўлсин, эй Расулуллоҳ сoллаллоҳу алайҳи васаллам», — деди.
Кампир чиқиб кетгач, мен дедим: — «Ё Расулуллоҳ, шу кампирга бунчалик илиқ муносабат кўрсатмасангиз?» Шунда у зот: — «У Хадича замонида уйимизга келиб турар эди. Эски танишлар билан чиройли муомала қилиш иймондандир», дедилар.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ