Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Апрел, 2026   |   12 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:07
Пешин
12:32
Аср
16:56
Шом
18:52
Хуфтон
20:06
Bismillah
01 Апрел, 2026, 12 Шаввол, 1447

Янги лойиҳа: Намоз сабоқлари аудио шаклда

06.08.2019   2848   1 min.
Янги лойиҳа: Намоз сабоқлари аудио шаклда

Muslim.uz сайти ижодкорлари томонидан Ислом динининг беш устунидан бири бўлган намоз ўқишнинг тартиб-қоидаларини Ҳанафий мазҳаби бўйича тушунарли қилиб, матнли ва овозли шаклда баён этишни режалаштирилди.
Шунингдек, имон ва ислом шартлари, Аллоҳнинг сифатлари, масжид одоблари, таҳорат, ғусл таяммум тартиблари, энг фазилатли дуолар ҳақида қисқа ва муҳим маълумотлар тақдим этилади. Ушбу маълумотлар “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан чоп этилган “Мен ҳам намоз ўқийман” номли китоби асосида тайёрланади.
Аллоҳ таборака ва таоло ушбу хайрли ишни муваффақиятли ва мўмин-мусулмонларимиз учун манфаатли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экилди

01.04.2026   141   1 min.
Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экилди

Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

Бугунги тадбир ўтказилаётган жойда 108 гектар майдонда Миллий дендрология боғи ташкил қилинмоқда.  

Бу ердаги “Яшил” университет ҳудудида “Илм – лойиҳа – амалиёт” занжири асосида барпо этилаётган “ин-витро” лабораторияси, Доривор ўсимликлар ҳамда Уруғчилик ва селекция марказлари ҳам шу йилнинг ўзида ишга туширилади.  

Президентимиз тадбирда қатнашаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўрмонлар бўйича форуми раиси Исмоил Белен, ушбу форумнинг Котибияти директори Жулет Биао, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуси вакиллари ҳамда барча иштирокчиларга самимий миннатдорчилик билдирди.  

Шундан сўнг Президентимиз тадбир қатнашчилари билан биргаликда Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экди.  

Бу билан бир вақтда республикамиз ҳудудларида 21 мингга яқин юртдошларимиз яна 164 гектар майдонда 88 минг туп кўчат ўтқазди.  

ЎзА

Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экилди Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экилди Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экилди Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экилди Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экилди
Ўзбекистон янгиликлари