Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар имомлари ўртасида ўтказилинадиган “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг жорий йилги Республика босқичи бугун, 12 декабрь куни, соат 09:00 да Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида бошланди. Қуръони карим, илм ва маърифат мусобақасини muslim.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри (online) кузатиб боринг.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бир таксичи юртидаги бир бой одамни манзилига етказди. Бой одам таблода кўрсатилган маблағни тўлади. У таксидан тушаётганида таксичи унга: “Биласизми, кеча ўғлингизни бир манзилга олиб бориб қўйгандим. У менга таблода кўрсатилганидан анча кўпроқ пул берди. Нега сиз ундан ҳам бой бўлатуриб бундай қилмадингиз?”
Бой одам таксичига кулимсираб қаради: “Сиз нимани кутган эдингиз? Ўғлим отаси бой бўлгани учун шундай қилгандир, мен эса етим ўсганман”, деб тушиб кетди.
Ҳа, кимки ўз меҳнати билан даромад топса, уни қадрлайди. Кимгаки катта маблағ қийинчиликсиз келса, уни кераксиз ўринларга ҳам сарфлайди. Шундай экан, болаларимизга меҳнат билан эришишни ўргатсак, улар тўғри тасарруфни ўзлари ўрганиб олади.
Акбаршоҳ Расулов