Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Феврал, 2026   |   2 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:54
Қуёш
07:13
Пешин
12:42
Аср
16:19
Шом
18:05
Хуфтон
19:18
Bismillah
19 Феврал, 2026, 2 Рамазон, 1447

Муфтий ҳазратлари чекка ҳудуддаги янги қурилган жоме масжидга ташриф қилдилар

26.11.2020   6300   1 min.
Муфтий ҳазратлари чекка ҳудуддаги янги қурилган  жоме масжидга ташриф қилдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятида бўлиб турганлари ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бугун, 26 ноябрь куни муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги меҳмонлар Сурхондарё вилоятининг олис Сариосиё туманидаги чекка ҳудудда жойлашган “Нуробод”, “Кенгжар” маҳаллалари аҳли учун янги қурилган “Абдураҳмон ҳожи ота” жоме масжиди билан яқиндан танишдилар. Мазкур маҳаллалар аҳолиси, масжид жамоаси ва нуроний отахонлар билан мулоқот қилинди.

Қуръони карим қироати билан бошланган тадбир эзгу дуоларга уланди. Хусусан, ушбу масжидни Аллоҳ таолодан ҳудуд аҳли ва бутун халқимизга баракали қилиши, жоме қиёматга қадар ибодат, зикр ва илм маскани бўлиши, бундай хайрли ишга ҳисса қўшган барча-барчага ажру савобини кўпайтириб беришини сўраб муфтий ҳазратлари кўпдан-кўп дуолар қилдилар.

“Абдураҳмон ҳожи ота” жоме масжиди қурилиши маҳаллий аҳоли талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда 2017 йилда бошланиб, 2020 йил март ойида якунланди. Масжиднинг ер майдони 10 сотих бўлиб, бино миллий андозалар ва замонавий талаблар асосида кенг ва ёруғ қилиб қурилган. Жоме масжид сиғими 400 нафар намозхонга мўлжалланган бўлиб, саховатпеша инсонлар кўмаги ва ҳашар йўли билан бунёд этилди.

Ушбу жоме масжидни мўмин-мусулмонларга муборак айлашини Ҳақ таборака ва таолодан илтижо қилиб сўраймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Сурхондарё‌ вилояти отинойилари учун семинар ўтказилди

19.02.2026   56   1 min.
Сурхондарё‌ вилояти отинойилари учун семинар ўтказилди

#xabarlar

Жорий йилнинг 16 февраль куни Сурхондарё вилояти отинойилари учун "Юртимизда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни" мавзусида семинар ўтказилди. Уни Сурхондарё‌ вилояти бош отинойииси Х. Косимова  очиб берди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи Д.Эгамова ва мазкур бўлим етакчи мутахассиси М.Абубакировалар маъруза қилдилар.

 

Семинарда отинойиларнинг жамиятдаги ўрни ва масъулияти, отинойининг одоб-ахлоқ қоидалари, малака талаблари, маъруза қилиш меъёрлари мавзуларида суҳбат бўлди.

 

Шунингдек, маърака ва маросимларда бидъатларга йўл қўймаслик, исроф ва дабдабадан тийилиш, динимизнинг соф таълимотларига амал қилиш ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

 

Ёш авлодни турли ёт ғоялардан асраш, уларни тўғри йўлга бошлашда отинойиларнинг ибратли сўзи ва амали муҳим эканлиги қайд этилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакилининг Хотин кизлар масалалари бўйича ўринбосарнинг ё‌рдамчиси Ҳасанова Мафтуна Холматжоновна 2025 йилдаги фидокорона меҳнати ва  диний-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда қўшган ҳиссаси учун "ЭНГ ФИДОКОР ХОДИМ" мақтов ёрлиғи билан тақдирланди.

Шунингдек, бош отинойининг фаолиятидаги ҳужжатлар юритилиши ўрганилди ва зарур тавсиялар берилди.

Mumina.uz

Сурхондарё‌ вилояти отинойилари учун семинар ўтказилди Сурхондарё‌ вилояти отинойилари учун семинар ўтказилди Сурхондарё‌ вилояти отинойилари учун семинар ўтказилди Сурхондарё‌ вилояти отинойилари учун семинар ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари