Ўзбекистон янгиликлари

Истанбулда Ўзбекистонга сайёҳлик оқимини ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатик миссияларида бош вазир муовини Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Туркиянинг "Pegasus Airlines"авиакомпанияси вакиллари билан ишчи учрашуви ташкил этилди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистонга сайёҳлик оқимини кўпайтириш ва қўшимча рейсларни очиш имконияти юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий меросини ўрганмоқчи бўлган чет эл фуқароларининг кўпайиб бораётганлиги боис Анқара ва Истанбулдан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқаларга тўғридан-тўғри парвозлар ташкил этиш орқали Туркия ва Ўзбекистон ҳаво хизматларини диверсификация қилиш масаласини ўрганиш зарурлигини таъкидлади.
Туркия томонига кўра, "Pegasus Airlines" - Европа, Яқин Шарқ ва Туркияда мунтазам ва чартер йўловчи ташишни амалга оширувчи дунёдаги етакчи арзон (low-cost) авиакомпаниялардан бири. Компания ўз флотида 92 та самолётга эга ва 113 та йўналишга (35 - ички, 78-халқаро, ҳафтасига тахминан 3000+ рейс) рейсларни амалга оширади.
Музокаралардан сўнг "Pegasus Airlines" компанияси вакиллари Сабиҳа Гёкчен аэропорти ва авиакомпания ўқув марказига тур уюштириб, унда ташувчининг навбатдаги рейсни ташкил этишдаги мавжуд салоҳияти ва амалий фаолиятини намойиш этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1439 марта ўқилди

Янгиликлар

Top